Жума, 18.07.2025, 00:49
Приветствую Вас Гость | RSS
uzbfootball.ucoz.ru
Меню сайта
Разделы новостей
Жахон футболи [32] Ўзбекистон футболи [52]
МДХ футболи [24] Осиё футболи [10]
Форма входа
Календарь новостей
«  Июл 2025  »
Ду Се Чр Пш Жу Шн Як
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Поиск
Друзья сайта
Мини-чат
200
Наш опрос
Sizning sevimli klubingiz?
Барча жавоблар: 217
Статистика

Барча онлайндагилар: 2
Мехмон: 2
Фойдаланувчилар: 0
Главная » Ўзбекистон футболи
Тайёргарликнинг сўнгги босқичини хорижда якунлашни мақсад қилган “Андижон” жамоаси куни кеча Туркиянинг Анталия шаҳрига учиб кетди. 2 февраль куни тонг саҳарда Тошкент ҳалқаро аэропортидан учган самолёт Истанбул шаҳрига етиб келди. Истанбулдан Анталия шаҳрига парвоз қиладиган тайёрадан жой олган “Андижон” жамоасининг 26 нафар аъзолари Белек шаҳрига етиб келди. “Аркадия” меҳмонхонасидан жой олган жамоа аъзолари бугун эрталабда машғулотларга киришиб кетди. Делегациядан 19 нафар футболчи ва етти нафар жамоа раҳбарияти аъзолари жой олган. 7 февраль куни эса Тошкент-Истанбул-Анталия йўналиши бўйича Азиз Маҳмудов ва Руфат Исроиловлар ҳам жамоа ихтиёрига келиб қўшиладилар. Бу футболчиларнинг хорижга чиқиш визаларида муаммога дуч келинганлиги сабабли, 7 февраль кунги рейсда учиб кетадиган бўлдилар. Янги таклиф этилган футболчилар ҳақида тўҳталиб ўтадиган бўлсак, бугун Г ... Батафсил »
Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1052 | Сана: 03.02.2009 | Рейтинг: 4.0/1 | Фикрлар (0)

2010-йилги Жаҳон чемпионати 4-саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Баҳрайн миллий терма жамоалари ўртасидаги 5-тур учрашувини бошқариб борадиган ҳакам номи маълум бўлди. 11-Февравл куни “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтадиган ўйинга малайзиялик тажрибали Моҳд Субхиддин Солиҳ бош ҳакам этиб тайинланди. Ҳозирча, Ён чизиқ, заҳирадаги ҳакам, Назоратчи ҳамда учрашув комиссарлари этиб тайинланган ҳакамлар бригадаси бизга етиб келмади. Шуниси аниқ-ки, Ўзбекистон ҳамда Бахрайн терма жамоалари ўртасидаги учрашувни Малайзиялик Субхиддин Солиҳ бошқариб боради. Таъкидлаш лозимки, хал қилувчи саралаш босқичининг 5-турига ҳар иккала терма жамоа ҳам жиддий тайёргарлик кўришни мақсад қилган. Эслатиб ўтамиз, саралаш босқи ... Батафсил »
Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1084 | Сана: 03.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

6 февраль куни пойтахтликлар навбатдаги ҳориж йиғинини ўтказиш учун Туркияга учиб кетадилар. У ерда қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган. Олинган маълумотларга кўра “қалдирғочлар” 15 февраль куни Россиянинг “Москва” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Бу ҳақда “Спорт-Экспресс” газетасининг расмий веб сайти хабар беради. Манба: www.interfutbol.uz
Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 965 | Сана: 03.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (2)

2009 йилнинг илк ойи ҳам ортда қолди. Клубларимиз яна бир ойдан сўнг расмий ўйинлар (олий лига ва қитъа миқёсидаги мусобақалар)га киришадилар. То мартгача ҳам биз журналистларга етарлича юмуш, мухлисларга эга кузатиш учун мусобақалар топилади. Дейлик, биргина 11 февраль “тафти” ҳозирданоқ сезилмоқда. Ундан кейин ҳам ўйин тафсилотлари билан март ойигача “қийналмасдан” етиб оламиз. Унгача эса юртимиздаги клублар ЎФФ кубоги деб аталмиш мусобақада янги мавсум тараддудини мукаммаллаштириш устида иш олиб борсалар, Туркия томонларга ошиқаётганлар эса хориж футболи “ҳавосидан” нафас олиб қайтадилар. Яхши биласиз, IFFHS деган ташкилот бор. У ҳеч қандай ўртоқлик учрашувлари-ю Ҳамдўстлик кубоги каби мусобақаларни тан олмайди. Клубларимиз расмий ўйинларда иштирок этмаётганига 2 ой бўлган бўлса-да, Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерациясининг жаҳон клублари рейтинги ... Батафсил »
Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 995 | Сана: 03.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Терма жамоамизнинг БАА даги ўйини натижа эътибори билан унчалик муҳим эмасдек туюлса-да, кўпгина жиҳатлар бўйича муҳим эди. Асосийси терма жамоамизнинг Тошкентдаги Баҳрайн билан ўйинга тайёргарликнинг энг асосий босқичи бўлиб хизмат қилди.

Ушбу учрашувда қўлга киритилган уч очко ҳам бизга қўшимча шароитлар яратди, дея оламиз. Уч йил аввал Гонконг билан ўйинларда кутилмаган очко йўқотишларимиз сабабли, ўша саралаш босқичининг сўнгги туригача биз босим остида қолган ва турли экспериментлар ўтказа олмагандик. Айнан мана шу ғалаба ва арабларнинг Малайзиядаги ишончли натижалари туфайли биз йил давомида учта учрашувни тайёргарлик учун қурбон қилишимиз мумкин бўлиб қолди.

БАА даги учрашув ҳақида ёзмоқчи эмасман. Бу ҳақида ҳамкасбларим атрофлича тўхталиб ўтишган. Мен яқин келажакда бизни кутиб турган “йил учрашуви” га эътиборингизни қаратмоқчиман. Аҳа, йил учр ... Батафсил »

Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 995 | Сана: 03.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

2-Феврал куни соат 16:45да Шаржа-Тошкент йўналишида “Бунёдкор” ФК делегацияси парвоз қилган самолёт пойтахтимиз аэропортига келиб қўнди.

Бирлашган Араб Амирликларида 21 январдан 2 февралга қадар мавсумолди ўқув-йиғин машғулотларини олиб борган “қалдирғочлар”, 12 кунлик навбатдаги хориж йиғинини якунлашиб, 2 февраль куни гўзал пойтахтимизга қайтиб келдилар.
 
"Бунёдкор" аъзолари у ерда жами учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Шуларнинг иккитасида ғалаба қозонилган бўлса, бир учрашувда дуранг натижа қайд этилди. Дастлаб, Болгариянинг “Литекс” клуби билан дуранг ўйналди – 0:0. Сўнгра Ривалдонинг ягона голи эвазига, УЕФА кубогида дадил одимлаётган ... Батафсил »
Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 961 | Сана: 03.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

2 феврал куни соат 16:50 да Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегация аъзолари жой олган самолёт Шаржа-Тошкент йўналиши бўйича Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

Маълумки, БААда Миржалол Қосимов шогирдлари 21 январдан 2 февралга қадар ўқув-машғулот йиғинида қатнашишди. Шунингдек, йиғин давомида жами 4 та учрашувда майдонга тушишди. Жумладан, 28 январ куни 2011 йилги Осиё чемпионати саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси БАА меҳмони бўлиб, 1:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Футболчиларни кутиб олиш учун аэропортга кўплаб футбол фанатлари, мутахассислар, ЎФФ мутасаддилари ва футболчиларнинг оила аъзо ... Батафсил »
Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1169 | Сана: 03.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Кеча андижонликлар навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Туркияга парвоз қилдилар. Хориж сафари олдидан Ориф Маматказин шогирдлари Зарафшоннинг «Қизилқум» жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишди. Андижонликларнинг грузиялик легионери Зураб Замсашвили томонидан киритилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Учрашувда водийликлар таркибида қуйидаги футболчилар ҳаракат қилишди: Игорь Михайлов, Азамат Исаев, Дилявер Ваниев, Раҳим Қодиров, Зураб Замсашвили, Акмал Шораҳмедов, Асқар Жадигеров, Икром Иброҳимов, Иброҳим Отахонов, Исроил Турсунов, Леван Мдивнишвили. Захирадан таркибга қўшилганлар: Рустам Қурбонбоев, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Азизулло Маҳмудов, Жасур Нарзиқулов.

Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 941 | Сана: 02.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) бугун дунё клубларининг Январь ойи рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Тошкентинг “Бунёдкор” клуби ўз мавқеини мустаҳкамлаган ҳолда, 66-ўринга кўтарилиб олишга муваффақ бўлди. Хабарингиз бор, ўтган ойда 70-ўринда қайд этилган “бунёдкорчилар” бу сафар 4 поғона юқорига кўтарилиб олдилар. Бу билан “Бунёдкор” рейтингда Осиёда иккинчи ўринни банд этмоқда.
 
 
... Батафсил »
Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1055 | Сана: 02.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААдаги ўқув-йиғин машғулотларини якунлаб, Тошкентга қайтиб келади. Миржалол Қосимов шогирдлари икки ҳафталик йиғин давомида учта ўртоқлик ҳамда битта расмий ўйинда майдонга тушишди. Расмий беллашувда БАА терма жамоаси мағлуб этилган бўлса, «Зенит» (1:0), «Ал-Наср» (0:1), Озарбайжон м.т.ж (1:1) га қарши кечган назорат учрашувлари айнан мана шу ўйинга «репетиция» вазифасини бажариб берди.
 
Аслида Амирликлардаги йиғин ва ўтказилган барча ўйинлар 11 февраль куни Тошкентда Баҳрайн терма жамоаси билан бўлажак ЖЧ-2010 саралаш учрашувига тайёргарлик босқичини ўтаб берди. Хўш, терма жамоамизнинг ўта муҳим ўйин олдидан тайёр ... Батафсил »
Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1132 | Сана: 02.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

« 1 2 3 4 5 6 »
Copyright MyCorp © 2025