Жума, 18.07.2025, 08:11
Приветствую Вас Гость | RSS
uzbfootball.ucoz.ru
Меню сайта
Разделы новостей
Жахон футболи [32] Ўзбекистон футболи [52]
МДХ футболи [24] Осиё футболи [10]
Форма входа
Календарь новостей
«  Июл 2025  »
Ду Се Чр Пш Жу Шн Як
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Поиск
Друзья сайта
Мини-чат
200
Наш опрос
Sizning sevimli klubingiz?
Барча жавоблар: 217
Статистика

Барча онлайндагилар: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчилар: 0
Главная » Ўзбекистон футболи

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Тошкент вақти билан  соат 16:00 да Тошкентга қайтиб келади.  

 

Хабарингиз бор, вакилларимиз БААда 4та беллашувда майдонга тушди. 24 Январ куни УЕФА кубоги соҳиби “Зенит” клуби 1:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Сўнгра, Осиё ... Батафсил »

Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1134 | Сана: 02.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Янги мавсумга Вадим Абрамов қўл остида тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг "Локомотив" клуби ўқув-йиғин машғулотларини Бирлашган Араб Амирликларида ўтказмоқда. Бугун тошкентликлар Чехия чемпионатининг яққол пешқадами "Славия" билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақида "Славия"нинг расмий сайтига асосланиб lokomotiv.tash.uz хабар бермоқда. Учрашув Тошкент вақти билан 18:00да бошланади. Баҳс "Жабел Али" стадионида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, 30 январь куни чехлар янги мавсумга тайёргарликни БААда олиб бораётган Тошкентнинг бошқа бир клуби - "Бунёдкор" билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.

Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 946 | Сана: 01.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Анчадан бери таҳлилий мақолалар ёзмай қўйгандим. Очиғи, бироз ҳафсалам пир бўлганди бу тахлит мақолалар ёзишдан ва бироз... футболдан ҳам. Шунақаси ҳам бўларкан. Ёзган нарсаларинг ҳаммага ҳам бирдек ёқмаслиги аниқ, буни тушунаман. Лекин ҳар бир қалам тебратаётган кишининг (ўзимни журналист демайман) ўз нуқтаи назари борлиги ҳам аён-ку. Аммо ҳадеб танқид қилиб юборишса ҳам бўлмас экан. Бир сафар мухлислардан дакки эшитдим. Кейин ўзимизга «устоз» деб билган таҳририятимиз аъзосидан танқидомуз гап. Кейин баъзи ҳамкасблардан чучмал гап. Хуллас, тичгина Европа тарафларга ўтволгандим. Аммо бир воқеа мени ёзишга мажбур қилди. Олдиндан айтиб қўяй, мақолам мавзуси бўлмиш «Спорт» канали тарафдан ҳам андак норозилик оҳангидаги гапларни эшитишга тайёрман.

Ўтган 2-3 ҳафталар мобайнида ўзбек футболида кўплаб воқеалар содир бўлди. Худди мозий саҳифалари ... Батафсил »
Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1263 | Сана: 27.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (1)

Ҳар бир соҳада бўлгани каби футболда ҳам барча нарсани жамоанинг нуфузи белгилаб беради. Яъни бирор-бир футболчини ёки мутахассисни клубга жалб этиш, тайёрлов гуруҳларига таклиф этилаётган ёшларни келажакка ишонтириш учун клубнинг етакчи жамоалар қаторида бораётгани унга тўланадиган пулдан ҳам аҳамиятлироқ. Шу боис клуб раҳбарияти 2009 йилда жамоа олдига миллий чемпионатда энг камида 6-ўринни қўлга киритиш вазифасини қўйди. Хўш, белгиланган аниқ мақсаднинг ижрочилари кимлар бўладиѕ Бу борада айни пайтда яхши футболчиларни жамоага жалб этиш борасида селекция ишларига алоҳида урғу берилмоқда. Шунингдек ... Батафсил »
Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 929 | Сана: 27.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Хозир қиш бўлса ҳам зерикишга фурсат бўлмаяпти. Футболимизда бўлаётган воқеалар одамни тинч қўймайди ва қўлга клавиатура олишга ундайверади. Мени жуда кўп саволлар қийнаяпти ва тинч қўймаяпти. Очиғи, ноқис ақлим бу нарсаларни идрок қилишга бироз етмаяпти. Келинг, шуларни сизлар билан ўртоқлашай.

ПФЛ нима қилмоқчи?

Янги йилдан мураббийлар учун янги қоида чиқибди. Унга кўра, агар, чет эллик мураббий ПРО лицензиясига эга бўлмаса, олий лига клубини бошқариши мумкин эмас экан. Бу қоида кўринишидан анча мантиқли. Тўғри-да, малакаси йўқ мураббийга футболимизни топшириб қўя олмаймиз. Аммо, бундай ислоҳотлар воқеъликдан келиб чиқмайдими? Агар футболимизни чет эллик малакасиз мураббийлар босиб кетганда ва бундан маҳаллий к ... Батафсил »

Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1065 | Сана: 27.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА даги ўқув-машғулот йиғини доирасида 30 январ куни Праганинг “Славия” клуби билан ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилганди. Аммо маълум бўлишича, “Славия” ўрнига терма жамоа мураббийлар штаби Дубайнинг “Ал-Наср” жамоасига қарши майдонга тушишни маъқул кўришган. Бунинг асосий сабаби сифатида ЎФФнинг “Терма жамоалар ва маркетинг” бошқармаси бошлиғи Алишер Никимбаев қуйидаги фикрни билдирди: “БААдаги ўқув-машғулот йиғини доирасида 30 январ куни Праганинг “Славия” клуби билан ўйнашимиз режада бор эди, аммо бу масала у ерга боргач, узил-кесил хал қилиниши кутилганди. Лекин ҳозирда бизни араб футболи кўпроқ қизиқтириши сабабли, “Славия” ўрнига Дубайнинг “Ал-Наср” жамоасига қарши майдонга тушишни маъқул ... Батафсил »
Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 920 | Сана: 26.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Мусибатни бошқа мусибат ёпади, дейишади. Яхшиликни ҳам ундан муҳимроқ яхшилик унуттиради. Қандай тушунтирсам экан? Озгина эзмачиликка қўймасангиз, буни оддий бир ҳаётий мисол билан тушунтираман. Дейлик, бир киши тўсатдан супермаркет деразасини синдириб қўяди ва ҳамма ёқни шовқинли овоз тутиб кетади. Бу пайтда ўша одам учун энг катта мусибат дераза синдиргани бўлади. Лекин бироздан кейин у супермаркет ичкарисига кириб овозни ўчиришга ҳаракат қилса-ю тўсқинлиқ қилган қоровулни қаттиқ жароҳатлаб қўйса, бу иккинчи мусибат биринчисини ёпиб юборади. Яъни ҳалиги одам учун дераза синдириб қўйгани ҳеч нарса бўлмай қолади. Энди қонун посбонлари келишса ва ҳалиги одамга таслим бўлишни таклиф этишса, у қочиб кетса, нима бўлади, деб ўйлайсиз? Аниқки, у ўзига навбатдаги - учинчи мусибатни қабул қилиб олган бўлади. Бутун шаҳарда қонун ҳимоячиларининг қидирувига тушган одамга бор ... Батафсил »
Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1174 | Сана: 26.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Маълумотларга қараганда, ўтган йили қаршиликлар таркибида майдонга тушган ярим ҳимоячи Фозил Мусаев янги мавсумда «Насаф» шарафини ҳимоя қилмайди.

 

Расман ҳуқуқий жиҳатдан Муборакнинг «Машъал» жамоасига тегишли бўлган Фозил Мусаев айни пайтда Тошкентнинг «Бунёдкор» футболчилари билан янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 24-Январ куни бўлиб ўтган “Бунёдкор” ҳамда “Ли ... Батафсил »
Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 804 | Сана: 26.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Зенит” билан ўтказган ўртоқлик учрашувидан сўнг БААдаги худди ўша стадионда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Бунёдкор” хамда Болгария чемпионатида 3-ўринни эгаллаб турган “Литекс” клублари ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказдилар.

... Батафсил »

Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 777 | Сана: 25.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Янги мавсум олдидан “Бунёдкор”нинг айрим футболчилари ўз рақамларини ўзгартиришди. Жумладан Ривалдо, Кападзе, Ҳайдаров сингари футболчилар энди ўзларининг севимли рақамларида ўйнашади.

Хабарингиз бор, бразилиялик футбол юлдузи Ривалдо “Бунёдкор”га келгунга қадар тўп сурган клубларида асосан “10” рақамда ўйнаган эди. Бразилиялик футболчи “қалдирғочлар” сафига қўшилган пайтда эса унинг севимли рақами ОФКга берилган “заявка”да Улуғбек Бақоев номига кўрсатилганлиги боис, унга “10” рақамни олиб беришни сира ҳам иложи йўқ эди. Шу боисдан ҳам Ривалдо “Бунёдкор”да фаолиятини “6” рақамда бошлашга қарор қилганди. Мана орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан, янги мавсум олдидан Ривалдо яна ўзининг севимли рақамига эга бўлди. Энди у “Бунёдкор” сафида “10” рақамли футболкада ҳаракат қилади. Бунгача “10” рақамни эгаси бўлиб келган Бақоев эса Пономарёв кетгач бўшаб қолган “11” рақамда ўйнайдиган бўлди.

Эсингизда бўлса, ўтган мавсум олдидан Тимур Ка ... Батафсил »

Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 909 | Сана: 24.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

« 1 2 3 4 5 6 »
Copyright MyCorp © 2025