
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг хабар беришича, Ўзбекистон ва Япония телерадиокомпаниялари йирик халқаро футбол мусобақаларини трансляция қилиш масалаларини муҳокама қилишган. Шу йилнинг 22 январь куни ЎзМТРКга «World Sport Group Ltd» ва Япониянинг «TV Asahi» телекомпаниялари вакиллари ташриф буюришди.
Суҳбат давомида жаҳондаги йирик спорт мусобақаларини трансляция қилиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш юзасидан фикр алмашилди. Томонлар ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати, клублар ўртасида жаҳон чемпионати, Осиё чемпионлари лигаси ва бошқа мусобақаларда орттирилган тажрибаларни ҳам муҳокама қилишди. Мазкур мусобақалар юқори савия ва жаҳон стандартлари даражасида тўғридан-тўғри трансляция қилингани таъкидланди.
Шунингдек, томонлар Осиё футбол конфедерацияси тасарруфи остида ўтказилаётган турли мусобақалар, жумл
...
Батафсил »