Шанба, 08.02.2025, 21:08
Приветствую Вас Гость | RSS
uzbfootball.ucoz.ru
Меню сайта
Разделы новостей
Жахон футболи [32] Ўзбекистон футболи [52]
МДХ футболи [24] Осиё футболи [10]
Форма входа
Календарь новостей
«  Феврал 2009  »
ДуСеЧрПшЖуШнЯк
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728
Поиск
Друзья сайта
Мини-чат
200
Наш опрос
Sizning sevimli klubingiz?
Барча жавоблар: 217
Статистика

Барча онлайндагилар: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчилар: 0
Главная » 2009 » Феврал » 2 » КИМ ҚАНДАЙ ФИКРДА ЁХУД САҲНА ҲАМ БИР МАЙДОН
КИМ ҚАНДАЙ ФИКРДА ЁХУД САҲНА ҲАМ БИР МАЙДОН
17:32
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААдаги ўқув-йиғин машғулотларини якунлаб, Тошкентга қайтиб келади. Миржалол Қосимов шогирдлари икки ҳафталик йиғин давомида учта ўртоқлик ҳамда битта расмий ўйинда майдонга тушишди. Расмий беллашувда БАА терма жамоаси мағлуб этилган бўлса, «Зенит» (1:0), «Ал-Наср» (0:1), Озарбайжон м.т.ж (1:1) га қарши кечган назорат учрашувлари айнан мана шу ўйинга «репетиция» вазифасини бажариб берди.
 
Аслида Амирликлардаги йиғин ва ўтказилган барча ўйинлар 11 февраль куни Тошкентда Баҳрайн терма жамоаси билан бўлажак ЖЧ-2010 саралаш учрашувига тайёргарлик босқичини ўтаб берди. Хўш, терма жамоамизнинг ўта муҳим ўйин олдидан тайёргарлиги қай даражада? Бугунги сўровимизда иштирок этган экпертларимизга иккита савол билан мурожаат қилдик.

 
1. Миллий терма жамоамизнинг БААга қарши ўйини сизда қандай  таассурот қолдирди?

2. Терма жамоага легионерлар керакми?
 
Жаъфар ИРИСМЕТОВ, терма жамоа собиқ ҳужумчиси     

1. Терма жамоада катта ўзгаришлар рўй берганига гувоҳ бўлдим. Миржалол ака ажойиб жамоани шакллантира олганлар. Японияга қарши ўйиндаги муваффақиятни тасодифга йўйганларга БАА билан  бўлган учрашув яхшигина исбот бўла олди. Менга маъқул келгани бош мураббий майдонга қўрқмасдан ёшларни туширди. Энг муҳими, ёшлик ва маҳорат уйғунлиги мураббий томондан зўр маҳоарт билан  таъминланди. Бу ёшларнинг келажаги порлоқ. Шахсан мен арабларга қарши кечган ўйиндан лаззат олдим.

2. Легионерларнинг керак ёки керак эмаслигини бош мураббий ҳал қилади. Шахсий фикримни билдирадиган бўлсам, Баҳрайн, Япония каби кучли терма жамоалар билан ўйинда барибир халқаро тажриба ас қотади. Максим Шацких ва Виталий Денисовда бу нарса бор. 

Андрей АКОПЯНЦ, «Пахтакор» ярим ҳимоячиси

1. Ўйин менга жуда ёқди. Йигитларимиз майдонга енгил ва эркин ҳаракат қилишди. Учрашувдаги ягона гол ҳам чиройли тарзда дарвозага киритилди. Магдиевнинг аажойиб тўп узатишини Фарҳод Тожиев ўз услубида якунлаб қўйди. Миржалол Қосимов араб футболини яхши ўзлаштириб олгани учун ўйинга тактика танлашда адашмади. Қанотдан уюштирилган тезкор ҳужумлар оҳир-оқибат ўз мевасини берди. Мазкур ўйинда Элдор ўз қанотида ҳукмронликни қўлига олди. 35-рақам остида майдонга тушиб, миллий терма жамоадаги дебьютини нишонлаган Тўхтахўжаев ўзини йўқотиб қўймади. Анзур Исмоилов билан бирга ҳимоя марказида деярли адашишмади. Агар шу темпда давом этадиган бўлса, терма жамоамиздан улкан ғалабалар кутиб қолишга ҳақлимиз.

2. Бу масалани мураббий ҳал қилади. Биз керак ёки керак эмас деган тақдирда ҳам якуний сўзни бош мураббий айтади. Менимча, ҳозирги таркиб ҳам ёмон эмас.

Мухтор ҚУРБОНОВ, «Сўғдиёна» ярим ҳимоячиси 

1. Рақиб майдонида очко олишнинг ўзи бир муваффақият. Миллий термамиз БААдек кучли жамоани мағлуб этишнинг уддасидан чиққан экан, демак бу футболчиларимизнинг, мураббийларнинг ютуғи. Амирликларнинг бундан аввалги бир-иккита ўйинларини кўргандим. Назаримда бу терма жамоа ўз имкониятидан анча паст даражада ўйин намойиш этмоқда. Гарчи ўз мухлислари кўз ўнгида ўйнаган бўлсада, майдонда бизнинг терма жамоамиз мезбондек кўринди. Учрашув асосан футболчиларимизнинг устунлигида ўтди ва бу якунда таблода ўз тасдиғини топди. Миражалол ака ёшларга ишонч билдираяптилар, ўз ўрнида улар ҳам буни оқлашга ҳаракат қилишаяпти. БААга қарши баҳс оддий, ўткинчи учрашувлар сирасига кирмайди. Шундай бўлсада, бош мураббий катта таваккалчиликка қўл урди. Ўз ўрнида ёшлар мураббийни уялтириб қўйишмади. Бу ёшлар секин-секин терма жамоа ўйинига мослашиб кетишади. Бунинг учун уларга кўпроқ ишонч билдириш керак. Ҳозир бизда шу нарса йўлга қўйилди. Терма жамоа муваффақиятида Миржалол Қосимовнинг хизматлари жуда катта. Қўполроқ қилиб айтганда Миржалол аканинг пой қадами қутлуғ келди.

2. Агар оптимал формада бўлса, легионерлар керак, деб ўйлайман. Легионерларсиз ҳам ўйнаса бўлар экану, деб легионерлардан воз кечиб бўлмайди. Улар терма жамоа йиғинига 4-5 кунга келишади. Машғулотлар ва асосий ўйинда майдонга тушиб, яна ўз клублари ихтиёрига қайтиб кетишади. Маҳаллий футболчилар эса доим бош мураббий назоратида бўлади. Умуман олганда, ҳар доим 22-24 нафар футболчи миллий терма жамоа ўйинларига тайёр туриши лозим. Бири бўлмаган тақдирда иккинчиси биринчисининг ўрнини умуман билинтирмаслиги керак. Легионерлар йўқ пайтда эса ўзимизнинг ёшларнинг фойдаси тегади. Аммо Максим Шацкихда бор тажриба ҳали ҳеч бир футболчимизда йўқ. Ёшлик ва шижоат ўз йўлига, лекин тажрибадан воз кечмаслик керак. Бу менинг шахсий фикрларим, холос. Легионерлар ва таркиб масаласидаги сўнгги қарорни барибир бош мураббий қабул қилади. 
 
Мурод ХОЛМУҲАММЕДОВ, Ўзбекистон ёшлар т.ж ҳимоячиси 

1. Очиғини айтсам, майдондаги тенгқурларимнинг ҳаракатини кўриб, ўзимнинг ҳам миллий терма жамоа сафида ўйнагим келди. Жароҳатим ҳали тўла битиб кетмаган бўлса-да, кечадан югуришни бошлаб юбордим. Мақсадим - тезроқ яшил майдонга қайтиб, тенгдошларим сингари миллий терма жамоага ёрдам бериш. Бунинг учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан. Энди терма жамоамизнинг ўйинига тўхталадиган бўлсам, менга жуда ёқди. Йигитлар ўйиннинг илк дақиқаларидан то оҳирги сонияларигача бир маромда тўп суришди. Миржалол ака ўйинга 4-5-1 системасини танлаб, адашмаган эканлар. Рақиб футболчиларининг аксарият ҳужумлари майдон марказидаёқ узилиб қолаверди. Меҳмонда қозонилган ғалаба Баҳрайнга қарши принципиал учрашув олдидан футболчиларимизга руҳий устунлик бағишлашига ишонаман.

2. Менимча, легионерлар керак эмас. Ўша кунги ўйинни сақлаб қоладиган бўлсак, ҳозирги таркиб билан ҳам катта ютуқларни қўлга киритса бўлади. Жароҳатланган Ислом Иномов, Зайниддин Тожиевнинг ўрнини боса оладиган маҳаллий футболчилар етарли.
 
 
Камолиддин АЛИМОВ ёзиб олди.    
 
 
 
 
 
 
 
Манба: www.interfutbol.uz    
Категория: Ўзбекистон футболи | Просмотров: 1128 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025