2010-йилги Жаҳон чемпионати 4-саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Баҳрайн миллий терма жамоалари ўртасидаги 5-тур учрашувини бошқариб борадиган ҳакам номи маълум бўлди.
11-Февравл куни “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтадиган ўйинга малайзиялик тажрибали Моҳд Субхиддин Солиҳ бош ҳакам этиб тайинланди. Ҳозирча, Ён чизиқ, заҳирадаги ҳакам, Назоратчи ҳамда учрашув комиссарлари этиб тайинланган ҳакамлар бригадаси бизга етиб келмади. Шуниси аниқ-ки, Ўзбекистон ҳамда Бахрайн терма жамоалари ўртасидаги учрашувни Малайзиялик Субхиддин Солиҳ бошқариб боради.
Таъкидлаш лозимки, хал қилувчи саралаш босқичининг 5-турига ҳар иккала терма жамоа ҳам жиддий тайёргарлик кўришни мақсад қилган.
Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичининг “А” гуруҳида Ўзбекистон, Австралия, Япония, Баҳрайн ва Қатар терма жамоалари кураш олиб боришади.