Жума, 18.07.2025, 01:44
Приветствую Вас Гость | RSS
uzbfootball.ucoz.ru
Меню сайта
Разделы новостей
Жахон футболи [32] Ўзбекистон футболи [52]
МДХ футболи [24] Осиё футболи [10]
Форма входа
Календарь новостей
«  Феврал 2009  »
Ду Се Чр Пш Жу Шн Як
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728
Поиск
Друзья сайта
Мини-чат
200
Наш опрос
Sizning sevimli klubingiz?
Барча жавоблар: 217
Статистика

Барча онлайндагилар: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчилар: 0
Главная » 2009 » Феврал » 3 » «АНДИЖОН» ТУРКИЯДАГИ ТАЙЁРГАРЛИКНИ БОШЛАДИ
«АНДИЖОН» ТУРКИЯДАГИ ТАЙЁРГАРЛИКНИ БОШЛАДИ
20:43
Тайёргарликнинг сўнгги босқичини хорижда якунлашни мақсад қилган “Андижон” жамоаси куни кеча Туркиянинг Анталия шаҳрига учиб кетди. 2 февраль куни тонг саҳарда Тошкент ҳалқаро аэропортидан учган самолёт Истанбул шаҳрига етиб келди. Истанбулдан Анталия шаҳрига парвоз қиладиган тайёрадан жой олган “Андижон” жамоасининг 26 нафар аъзолари Белек шаҳрига етиб келди. “Аркадия” меҳмонхонасидан жой олган жамоа аъзолари бугун эрталабда машғулотларга киришиб кетди. Делегациядан 19 нафар футболчи ва етти нафар жамоа раҳбарияти аъзолари жой олган. 7 февраль куни эса Тошкент-Истанбул-Анталия йўналиши бўйича Азиз Маҳмудов ва Руфат Исроиловлар ҳам жамоа ихтиёрига келиб қўшиладилар. Бу футболчиларнинг хорижга чиқиш визаларида муаммога дуч келинганлиги сабабли, 7 февраль кунги рейсда учиб кетадиган бўлдилар. Янги таклиф этилган футболчилар ҳақида тўҳталиб ўтадиган бўлсак, бугун Германиянинг иккинчи дивизионида фаолият олиб бораётган Алексанр Франк “Андижон” жамоаси сафида машғулотларни бошлади. Ёдингизда бўлса, бу футболчининг жамоа таркибига қўшилиши бир ойдан бери кутилаётганди. Ниҳоят футболчи “Андижон” жамоаси билан бирга. Эслатиб ўтамиз, бу футболчи марказий ярим ҳимоячи саналиб, 1982 йилда таваллуд топган. Шунингдек, жамоа таркибига эрта-индин икки нафар украиналик футболчилар ва бир нафар грузиялик футболчи қўшилиши кутилмоқда. Мураббийларнинг фикрларига қараганда, янги қўшилиши кутилаётган футболчиларнинг барчаси қанот ярим ҳимоячилари ҳисобланадилар. 6 февраль куни “Андижон” жамоаси Туркиядаги дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказади. Насиб қилса, учрашув тафсилотларига албатта тўхталамиз. Жамоани тарк этган футболчилар ҳақида гап кетганда, Илдар Юлдашев, Игор Таран, Рустам Қурбонбоев, Мухтор Фозилов, Бахтиёр Ҳамидуллаев, Юрий Цой ва Маъсуд Тоировлар ўз омадларини бошқа жамоада синаб кўришларига мураббийлар тўсқинлик қилмадилар ва натижада юқоридаги футболчилар тарк этдилар. Манба:www.uff.uz
Категория: Ўзбекистон футболи | Просмотров: 1053 | Добавил: admin | Рейтинг: 4.0/1 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025