Виктор Жалилов биринчи бўлимда асосий таркиб футболчилари хизматидан фойдаланди. Учрашувнинг дастлабки 10 дақиқасида 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган «Пахтакор», танаффусдан сўнг таркибни тўлиқ ўзгартириши натижасида сингапурликлар ҳисобни тенглаштириш имкониятига эга бўлишди.
Сўнгги гол жамоамиз дарвозасига иккинчи таймга кўшиб берилган 2-дақиқада киритилди. Шу тариқа иккинчи ўртоқлик учрашуви 2:2 ҳисобида дуранг билан хотима топди.
Энди «пахтакорчилар» 12 январда Украинанинг «Металлист» (Харьков) жамоасига қарши майдонга чиқадилар.
Ўртоқлик учрашуви
9 январь, жума
«Пахтакор» - Сингапур 2:2 (2:1)
Голлар: Фарҳод Тожиев, Зайниддин Тожиев - Фаҳруддин Мустафич, Ажу Касмир.
... Батафсил »