Шанба, 19.07.2025, 05:19
Приветствую Вас Гость | RSS
uzbfootball.ucoz.ru
Меню сайта
Разделы новостей
Жахон футболи [32] Ўзбекистон футболи [52]
МДХ футболи [24] Осиё футболи [10]
Форма входа
Календарь новостей
«  Феврал 2009  »
Ду Се Чр Пш Жу Шн Як
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728
Поиск
Друзья сайта
Мини-чат
200
Наш опрос
Sizning sevimli klubingiz?
Барча жавоблар: 217
Статистика

Барча онлайндагилар: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчилар: 0
Главная » 2009 » Феврал » 3 » ЯНА БИР ОЙ САБР ҚИЛАМИЗ...
ЯНА БИР ОЙ САБР ҚИЛАМИЗ...
18:12
2009 йилнинг илк ойи ҳам ортда қолди. Клубларимиз яна бир ойдан сўнг расмий ўйинлар (олий лига ва қитъа миқёсидаги мусобақалар)га киришадилар. То мартгача ҳам биз журналистларга етарлича юмуш, мухлисларга эга кузатиш учун мусобақалар топилади. Дейлик, биргина 11 февраль “тафти” ҳозирданоқ сезилмоқда. Ундан кейин ҳам ўйин тафсилотлари билан март ойигача “қийналмасдан” етиб оламиз. Унгача эса юртимиздаги клублар ЎФФ кубоги деб аталмиш мусобақада янги мавсум тараддудини мукаммаллаштириш устида иш олиб борсалар, Туркия томонларга ошиқаётганлар эса хориж футболи “ҳавосидан” нафас олиб қайтадилар. Яхши биласиз, IFFHS деган ташкилот бор. У ҳеч қандай ўртоқлик учрашувлари-ю Ҳамдўстлик кубоги каби мусобақаларни тан олмайди. Клубларимиз расмий ўйинларда иштирок этмаётганига 2 ой бўлган бўлса-да, Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерациясининг жаҳон клублари рейтингида “Бунёдкор” ва “Пахтакор” катта ўзгаришларга учрашмаяпти. Кеча эълон қилинган февраль ойи рейтингида ҳаттоки “Бунёдкор” 4 поғона кўтарилишга эришган бўлса, “Пахтакор” кўп эмас 3-поғона пастга тушган. “Қалдирғочлар” 66-ўринда, “пахтакорчилар” 159-ўринда. Айтиб ўтганимиздек, яна бир ойдан сўнг клублар миқёсидаги расмий ўйинларга киришамиз. IFFHSнинг навбатдаги рейтингида ҳам клубларимиз яна пастга тушишлари мумкин. Кейин эса клубларимиз кетма-кет ғалабаларни қўлга киритишни бошлаганларидан сўнг, IFFHS жадвалида ҳам очколари сони кўпайиб боради ва юқорига кўтарилишни бошлашади. Қувонарлиси, “Бунёдкор” кучли юзлик сафидан бошлаб кўтарилишни бошласа, “Пахтакор” кучли юзталикка кириш учун очко тўплаб боради. Яна бир клубимиз – “Нефтчи” эса яна рейтингда ўз ўрнини топиш имкониятига эга бўлади. Ҳар ҳолда қитъа миқёсидаги мусобақалардаги дуранг ва ғалабалар учун ушбу ташкилот кўпроқ балл беради. Ҳозирча эса рейтинг жадвалини “МЮ” бошқариб турган бўлса, уни “Бавария” таъқиб этмоқда. “Барселона” ва “Ливерпуль” жамоалари эса жадвалда навбатма-навбат ўрин алмашиб келишмоқда. Тўлиқ рейтинг билан IFFHS расмий веб-сайтида танишиб оласиз. Манба: www.iffhs.de
Категория: Ўзбекистон футболи | Просмотров: 996 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025