Кеча андижонликлар навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш
учун Туркияга парвоз қилдилар. Хориж сафари олдидан Ориф Маматказин шогирдлари
Зарафшоннинг «Қизилқум» жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишди.
Андижонликларнинг грузиялик легионери Зураб Замсашвили томонидан киритилган
ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Учрашувда водийликлар таркибида қуйидаги
футболчилар ҳаракат қилишди: Игорь Михайлов, Азамат Исаев, Дилявер Ваниев, Раҳим
Қодиров, Зураб Замсашвили, Акмал Шораҳмедов, Асқар Жадигеров, Икром Иброҳимов,
Иброҳим Отахонов, Исроил Турсунов, Леван Мдивнишвили. Захирадан таркибга
қўшилганлар: Рустам Қурбонбоев, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Азизулло Маҳмудов, Жасур
Нарзиқулов.
|