Чоршанба, 16.07.2025, 15:00
Приветствую Вас Гость | RSS
uzbfootball.ucoz.ru
Меню сайта
Разделы новостей
Жахон футболи [32] Ўзбекистон футболи [52]
МДХ футболи [24] Осиё футболи [10]
Форма входа
Календарь новостей
«  Июл 2025  »
Ду Се Чр Пш Жу Шн Як
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Поиск
Друзья сайта
Мини-чат
200
Наш опрос
Sizning sevimli klubingiz?
Барча жавоблар: 217
Статистика

Барча онлайндагилар: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчилар: 0
Главная » Ўзбекистон футболи
Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси тўртинчи турнинг кечиктирилган учрашувида “Насаф” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа жадвалида иккинчи поғонага кўтарилиб олди.

Ўз майдонларида ўтказилган учрашувнинг иккинчи таймида тошкентликларга Александр Гейнрих ва Одил Аҳмедовларнинг киритган икки тўпи муҳим уч очкони тортиқ этди.

Биринчи таймда ҳам жамоалар эътиборни ҳужумга қаратишган бўлишсада, дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолди. Тўғри ўйин дебютидаёқ Фарҳод Тожиев меҳмонлар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлганди. Бироқ унинг тўпни қўли билан рақиблар дарвозасига тўғрилаб қўйганлиги ҳакамлар назаридан четда қолмади.

Иккинчи таймнинг 63-дақиқасига келгандагина ҳисоб очилди. Майдонга тушганлигига уч дақиқа бўлмасидан Александр Гейнрих Ғулом Ўрунов бошлаб берган комбинацияни муваффақиятли якунлади. Орадан беш да ... Батафсил »
Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1953 | Сана: 30.04.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

“Ливерпуль” жамоаси сўнгги хафталарда дунё футбол мухлисларига ажойиб икки ўйинни тақдим этди. “Марсисайдлик”ларнинг Лондоннинг икки жамоасига қарши ўтказган ўйинлари ҳар қандай турнирнинг дурдонасига айланишга ҳақли эди. Мен буни идеал футбол дейишдан йироқман, чунки ҳар иккала баҳсда ҳам “Ливерпуль” ўзи учун керакли бўлган ҳисобни қайд эта олмади. Аммо жамоа исталган пайтда гол уришга қодирлигини ва ўйин ҳакам хуштагигача давом этишини барчага ажойиб шаклда кўрсатиб қўйди. “Арсенал” билан ўтган ўйин охирларида, ўйинни шарҳлаган Мирзаҳаким Тўхтамирзаев “ўйин тугашига 1,5-2 дақиқа вақт қолди” деяётганда тамоман жиддий эди, “Ливерпуль” футболда қандайдир сонияларда кўп нарсани амалга ошириш мумкинлигига ишора эди. Ўша бир-икки дақиқа ичида ҳам улар гол кирита олдилар ва ҳатто яна икки марта хавфли зарбани амалга оширдилар.

Бизнинг клубларим ... Батафсил »

Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1649 | Сана: 28.04.2009 | Рейтинг: 5.0/1 | Фикрлар (0)

«Пахтакор» Осиё Чемпионлари Лигасида ғолиб чиқа олишига ишонч коэффициенти, унинг бу турнирда ғолиб чиқа олмаслигига шубҳа коэффициенти билан деярли тенг. Сабаби, ҳар бир жиҳатнинг, ҳолатнинг мусбат ва манфий, ижобий ва салбий томонлари бўладики, ҳатто эҳтимоллар назарияси билан фикр юритадиган бўлсак ҳам танганинг икки томонини эсдан чиқармаган ҳолда мулоҳазалашимиз даркор. Қолаверса, рус халқининг бир доно мақоли бор: «Надейся на лучшее, готовься на худшее». Ўзбекчада тахминан шундай: «Яхшиликка умид қилу, лекин нохушликка ҳам тайёргарлик кўриб қўй». Йўқ, бу пессимистларнинг гапи эмас асло. Бу – реалистларнинг гапи! Демак, «Пахтакор»нинг Осиё ареналаридаги юриши қанчалик давомли бўлиши ҳақида фикр юритарканмиз, ... Батафсил »
Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1852 | Сана: 28.04.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Хабарингиз бор, "Пахтакор" сафарда "Ал-Аҳли" футболчиларини 2:1 ҳисобда мағлубиятга учратдилар. Ўйин қаҳрамонларининг фикри қуйидагича кўриниш олди.

Игнатий Нестеров: "Пенальти тепилаётган паллада рақибим мени бирон бир бурчакка сакрашимни кутди. Мен таваккал қилиб сакрашга шошилмай, зарба бериладиган сўнгги сониягача кутдим".

"Ал-Аҳли" ўйинининг энг яхши ўйинчиларидан бири бу шубҳасиз Александр Гейнрихдир. У илк дақиқалардан майдонга чиққан ягона ҳужумчи бўлса-да, асосан ҳужум ортида тўп тепди. Ўзи гол уриши мумкин бўлган паллада, Зайниддин Тожиевга "пас" оширди. Футболчимизнинг ижросидаги финтлар эса кўпчиликка манзур бўлди.

"Бутун ўйин давомида улар мени "тўпсизлантириш"га ҳаракат қилдилар. Кўп ҳолларда қўполлик билан ўз ниятларига етдилар. Аммо жамоадошларим билан уларга ким кўпроқ ғалабага лой ... Батафсил »
Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1503 | Сана: 12.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Бошланажак мавсумда совринли ўринлар учун кураш олиб боришни режалаштираётган «Андижон» жамоаси Туркиядаги йиғинларда бир қатор футболчиларни кўрикдан ўтказишни бошлаб юборди. Аввалига Германия фуқароси бўлган Александр Франк билан жиддий қизиқиб қолган «Андижон» жамоаси куни кеча Роман Максимюк билан музокара олиб бормоқда.
 
1974 йилда таваллуд топган футболчи ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғида тўп суради. Фаолиятини Киевнинг «Динамо» жамоаси бошлаган Роман 1998-1999 йилги мавсумда «Зенит» жамоаси сафида Россия Кубогини қўлга киритган, 2000 йили Киевнинг «Динамо»сига кайтиб, Украина чемпиони бўлган, 2001-2005-йиллар мобайнида «Днепр» жамоаси шарафини ҳимоя қилган Максимюк 2001 ва 2004 йиллари Украина чемпионати бронза медалларини қўлга киритган. 2005-2007 йиллари эса Луцкнинг «Волинь» жамоасида ... Батафсил »
Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1961 | Сана: 08.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугун куннинг биринчи ярмидаги машғулотида 22 та футболчи иштирок этди.

Аввал маълум қилганимиздек, легионерлар Максим Шацких ва Шахбоз Эркинов бугун, Вагиз Галиулин эса, эртага терма жамоа ихтиёрига етиб келиши режалаштирилган. Булардан ташқари, тонгги машғулотда дарвозабон Михаил Наумов ҳам қатнашмади. Ёрдамчи мураббий Игор Шквириннинг айтишича, у бироз бетоб бўлиб қолган.

Бир соатдан зиёд давом этган машғулотлар чоғида бош мураббий Миржалол Қосимов ва унинг ёрдамчилари йигитларнинг жисмоний ҳолати, тўп билан муомала, чигал ёзди каби машқлари устида иш олиб боришди. Тан олиш керак, машғулотда футболчиларга осон бўлмади. Лекин айтишадику “машғулотлардан қийин бўлса, ўйин пайтида осон бўлади” деб. Улар шу қадар тер тўкиб меҳнат қилишдики, охир-оқибат “Бунёдкор” сардори Сервер Жепаров мураббийга хазил аралаш “Нима, бугун кечки машғулотлар йўқми..?” дея навбатдаги машғулотга саф т ... Батафсил »

Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1428 | Сана: 06.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

11 Феврал куни бўлиб ўтадиган 2010-йилги Жаҳон чемпионати 4-саралаш босқичининг 5-тур доирасидан ўрин олган Ўзбекистон - Баҳрайн терма жамоалари ўртасидаги учрашувга чипталар 7-Февалдан сотувга чиқарилади.

Таъкидлаш лозимки, 7 феврал ... Батафсил »

Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1568 | Сана: 05.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Ҳа, айнан ана шундай. Сарлавҳани ўқиб, бироз ажаблангандирсиз. Ҳозир тушунтиришга ҳаракат қиламан. 2 февраль куни соат 16:50 да Ўзбекистон миллий терма жамоаси, «Бунёдкор» ҳамда «Локомотив» клублари делегация аъзолари жой олган самолёт Шаржа-Тошкент йўналиши бўйича пойтахт халқаро аэропортига келиб қўнди. Маълумки, Миржалол Қосимов шогирдлари 21 январдан 2 февралга қадар БААда ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишди. Амалдаги чемпион ва пойтахт «темирйўлчилари» ҳам айнан Амирликларда мавсумолди йиғинларини ташкил этишди. Сафарга турли муддатларда отланган жамоаларимиз худди аввалдан келишиб олгандек, уйга бир вақтнинг ўзида қайтишди. Энди тушунгандирсиз, нима учун Nescafe рекламасида учрайдиган 3 in 1, яъни «учтаси бирда» иборасини сарлавҳа сифатида танлаганимизни. Хуллас, шу куни жамоаларимизни муносиб кутиб олиш учун юзга яқин кишилар Тошкент халқ ... Батафсил »

Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1047 | Сана: 05.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

2010-йилги Жаҳон чемпионати 4-саралаш босқичи доирасидан ўрин олган  Ўзбекистон ҳамда Баҳрайн миллий терма жамоалари ўртасидаги 5-тур учрашуви Тошкентинг “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

Ҳўш? Ушбу учрашувга “Пахтакор” марказий стадиони тайёрми?! Биз шу масала бўйича “Пахтакор” стадионини кўздан кечирдик. Ҳозирда стадионни аъло даражада десак муболаға бўлмайди.Мутаҳассислари билан ҳамкорликда майдонга янгитдан уруғ сепилди. Айни пайтда Республикамизнинг бош аренаси ям-яшил ҳолатга келтирилган. Бугун чим устига беркит ... Батафсил »

Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1204 | Сана: 04.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

11 феврал куни Тошкентда Баҳрайн терма жамоасига қарши кечадиган муҳим ўйин олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи таркибга жалб қилинадиган футболчилар рўйхатини маълум қилди.

Унга кўра Миржалол Қосимов БАА йиғинидан фарқли равишда, бу сафар жами 26 та футболчини таклиф қилишга қарор қилди. Шулардан 5 таси кутилганидек, легионерлар бўлишди. Аввалги йиғинда иштирок этган Шахбоз Эркиновдан ташқари, яна терма жамоа сардори Максим Шацких, Виталий Денисов, Вагиз Галиулин ва Азиз Ибрагимовлар бош жамоадан чақирув олишди. Маҳаллий ўйинчилардан эса, “Бунёдкор”нинг тажрибали футболчилари – ҳимоячи Хайрулло Каримов ва ҳужумчи Анвар Солиевлар қўшилишган.

Маълум бўлишича, В ... Батафсил »

Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1135 | Сана: 04.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

1 2 3 4 5 6 »
Copyright MyCorp © 2025