Шанба, 19.07.2025, 06:08
Приветствую Вас Гость | RSS
uzbfootball.ucoz.ru
Меню сайта
Разделы новостей
Жахон футболи [32] Ўзбекистон футболи [52]
МДХ футболи [24] Осиё футболи [10]
Форма входа
Календарь новостей
«  Феврал 2009  »
Ду Се Чр Пш Жу Шн Як
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728
Поиск
Друзья сайта
Мини-чат
200
Наш опрос
Sizning sevimli klubingiz?
Барча жавоблар: 217
Статистика

Барча онлайндагилар: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчилар: 0
Главная » 2009 » Феврал » 3 » “БУНЁДКОР” ТОШКЕНТГА ҚАЙТИБ КЕЛДИ!
“БУНЁДКОР” ТОШКЕНТГА ҚАЙТИБ КЕЛДИ!
11:23

2-Феврал куни соат 16:45да Шаржа-Тошкент йўналишида “Бунёдкор” ФК делегацияси парвоз қилган самолёт пойтахтимиз аэропортига келиб қўнди.

Бирлашган Араб Амирликларида 21 январдан 2 февралга қадар мавсумолди ўқув-йиғин машғулотларини олиб борган “қалдирғочлар”, 12 кунлик навбатдаги хориж йиғинини якунлашиб, 2 февраль куни гўзал пойтахтимизга қайтиб келдилар.
 
"Бунёдкор" аъзолари у ерда жами учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Шуларнинг иккитасида ғалаба қозонилган бўлса, бир учрашувда дуранг натижа қайд этилди. Дастлаб, Болгариянинг “Литекс” клуби билан дуранг ўйналди – 0:0. Сўнгра Ривалдонинг ягона голи эвазига, УЕФА кубогида дадил одимлаётган, Украинанинг “Металлист” клуби доғда қолдирилди. Сўнгги, учинчи баҳс эса Чехиянинг энг номдор клуби бўлмиш – “Славия” билан бўлиб, унда жамоамиз аъзолари 2:1 ҳисобида устун келдилар. Ғалабани таъминловчи голларга Анвар Солиев ва Тимур Кападзелар муаллифлик қилишди.
 
Дарвоқе, Шаржа-Тошкент йўналишида парвоз қилган самолёт бортида “Бунёдкор” аъзоларидан ташқари, шунингдек, миллий терма жамоамиз вакиллари ҳамда Тошкентнинг бошқа бир клуби – “Локомотив” делегацияси ҳам жой олгандилар.
 
Вакилларимизни Тошкент халқаро аэропортида миллий терма жамоамиз фан-клуби аъзолари ҳам ажойиб тарзда кутиб олдилар.
 
Категория: Ўзбекистон футболи | Просмотров: 962 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025