Жума, 12.09.2025, 02:58
Приветствую Вас Гость | RSS
uzbfootball.ucoz.ru
Меню сайта
Разделы новостей
Жахон футболи [32] Ўзбекистон футболи [52]
МДХ футболи [24] Осиё футболи [10]
Форма входа
Календарь новостей
«  Апрел 2009  »
Ду Се Чр Пш Жу Шн Як
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Поиск
Друзья сайта
Мини-чат
200
Наш опрос
Sizning sevimli klubingiz?
Барча жавоблар: 217
Статистика

Барча онлайндагилар: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчилар: 0
Главная » 2009 » Апрел » 30 » «ПАХТАКОР» кўтарилмоқда!
«ПАХТАКОР» кўтарилмоқда!
17:44
Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси тўртинчи турнинг кечиктирилган учрашувида “Насаф” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа жадвалида иккинчи поғонага кўтарилиб олди.

Ўз майдонларида ўтказилган учрашувнинг иккинчи таймида тошкентликларга Александр Гейнрих ва Одил Аҳмедовларнинг киритган икки тўпи муҳим уч очкони тортиқ этди.

Биринчи таймда ҳам жамоалар эътиборни ҳужумга қаратишган бўлишсада, дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолди. Тўғри ўйин дебютидаёқ Фарҳод Тожиев меҳмонлар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлганди. Бироқ унинг тўпни қўли билан рақиблар дарвозасига тўғрилаб қўйганлиги ҳакамлар назаридан четда қолмади.

Иккинчи таймнинг 63-дақиқасига келгандагина ҳисоб очилди. Майдонга тушганлигига уч дақиқа бўлмасидан Александр Гейнрих Ғулом Ўрунов бошлаб берган комбинацияни муваффақиятли якунлади. Орадан беш дақиқа ўтиб Одил Аҳмедов чемпионатдаги учинчи голини киритди. Бу пайтда унга Зайниддин Тожиев ассистентлик қилди.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши) 2:0 (0:0)
«Пахтакор»: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Илҳом Суюнов, Боян Миладинович, Ғулом Ўрунов, Одил Аҳмедов, Дарко Маркович, Шерзод Каримов (Дилшод Шарофуддинов, 90), Зайниддин Тожиев (Садриддин Абдуллаев, 77), Фарҳод Тожиев (Александр Гейнрих, 53), Станислав Андреев.
«Насаф»: Микола Павленко, Ботир Қораев, Анатолий Маткевич, Жаҳонгир Жиямуродов, Илҳом Шомуродов (Баҳодир Муртозаев, 69), Лутфулла Тўраев, Ҳамза Каримов, Артем Филипосян, Камолиддин Мурзоев (Рустам Қодиров, 83) , Самандар Шодмонов (Владимир Старецкий, 79), Олег Мельник
Голлар:  Александр Гейнрих, 63; Одил Аҳмедов, 68
Огоҳлантирилди: Фарҳод Тожиев, 3; Боян Миладинович, 42 – Лутфулла Тўраев, 76
Ҳакам: Валентин Коваленко (ФИФА) 9,4
Тошкент. Стадион «Пахтакор» 11 241 томошабин.

Ўринбосарлар
28 апрель (сешанба)

«Пахтакор» - «Насаф» - 2:2. 512 томошабин.
Ҳакам: З. Қодиров (Навоий)  8,2.
Назоратчи ҳакам: Р. Мўминов (Тошкент).
Голлар: С. Шихов (42), А. Азизов (44)  Ш. Аҳмедов (37),  А. Файзиев (43).
Огоҳлантирилди: Р. Бурцев (81)  А. Тўраев (72), О. Полвонов (90+1).

Манба: www.pfl.uz

Категория: Ўзбекистон футболи | Просмотров: 1958 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025