Жума, 18.07.2025, 16:12
Приветствую Вас Гость | RSS
uzbfootball.ucoz.ru
Меню сайта
Разделы новостей
Жахон футболи [32] Ўзбекистон футболи [52]
МДХ футболи [24] Осиё футболи [10]
Форма входа
Календарь новостей
«  Феврал 2009  »
Ду Се Чр Пш Жу Шн Як
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728
Поиск
Друзья сайта
Мини-чат
200
Наш опрос
Sizning sevimli klubingiz?
Барча жавоблар: 217
Статистика

Барча онлайндагилар: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчилар: 0
Главная » 2009 » Феврал » 4 » ҚОСИМОВ 26 ТА ФУТБОЛЧИНИ ЧАҚИРДИ
ҚОСИМОВ 26 ТА ФУТБОЛЧИНИ ЧАҚИРДИ
19:34
11 феврал куни Тошкентда Баҳрайн терма жамоасига қарши кечадиган муҳим ўйин олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи таркибга жалб қилинадиган футболчилар рўйхатини маълум қилди.

Унга кўра Миржалол Қосимов БАА йиғинидан фарқли равишда, бу сафар жами 26 та футболчини таклиф қилишга қарор қилди. Шулардан 5 таси кутилганидек, легионерлар бўлишди. Аввалги йиғинда иштирок этган Шахбоз Эркиновдан ташқари, яна терма жамоа сардори Максим Шацких, Виталий Денисов, Вагиз Галиулин ва Азиз Ибрагимовлар бош жамоадан чақирув олишди. Маҳаллий ўйинчилардан эса, “Бунёдкор”нинг тажрибали футболчилари – ҳимоячи Хайрулло Каримов ва ҳужумчи Анвар Солиевлар қўшилишган.

Маълум бўлишича, Виталий Денисов ҳамда Азиз Ибрагимов бугун Тошкентга етиб келишди. Шунингдек, Максим Шацкихнинг ташрифи ҳам 4 февралга белгиланган. Қолган легионерлар эса, 5 февралда терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилишади.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 феврал куни “Ўзбекистон” меҳмонхонасида тўпланишади ва эртаси куни машғулотларни бошлайдилар. 11 февралга қадар ҳеч қандай ўртоқлик учрашуви ўтказилмаслиги ҳақида Қосимов аввал маълум қилганди.

5-11 феврал кунлари Тошкентдада ўтказиладиган ўқув-машғулот йиғинига таклиф этилган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг таркиби:

Дарвозабонлар
1.Игнатий Нестеров 1983 “Пахтакор” (Тошкент)
2.Михаил Наумов 1985 “Машъал” (Муборак)
3.Тимур Жўраев 1984 “Пахтакор” (Тошкент)
Ҳимоячилар
4.Анвар Ғофуров 1982 “Бунёдкор” (Тошкент)
5.Анзур Исмоилов 1985 “Пахтакор” (Тошкент)
6.Артём Филипосян 1988 “Машъал” (Муборак)
7.Саҳоб Жўраев 1987 “Бунёдкор” (Тошкент)
8.Ислом Тўхтаҳўжаев 1989 “Нефтчи” (Фарғона)
9.Ҳикмат Хошимов 1979 “Металлург” (Бекобод)
10.Руслан Мелзитдинов 1985 “Бунёдкор” (Тошкент)
11.Виталий Денисов 1987 “Днепр” (Днепропетровск)
12. Хайрулло Каримов 1978 “Бунёдкор” (Тошкент)
Ярим ҳимоячилар
13.Одил Аҳмедов 1987 “Пахтакор” (Тошкент)
14.Тимур Кападзе 1981 “Бунёдкор” (Тошкент)
15.Жасур Ҳасанов 1983 “Бунёдкор” (Тошкент)
16.Вагиз Галиулин 1987 “Рубин” (Қозон)
17.Фозил Мусаев 1989 “Насаф” (Қарши)
18.Сервер Жепаров 1982 “Бунёдкор” (Тошкент)
19.Илдар Магдеев 1984 “Пахтакор” (Тошкент)
20.Азиз Ибрагимов 1985 “Богемианс” (Прага)
Ҳужумчилар
21.Фарҳод Тожиев 1986 “Пахтакор” (Тошкент)
22.Илёс Қурбонов 1979 “Динамо” (Самарқанд)
23.Улуғбек Бақоев 1978 “Бунёдкор” (Тошкент)
24.Шахбоз Эркинов 1984 “Пас” (Эрон)
25.Максим Шацких 1978 “Динамо” (Киев)
26. Анвар Солиев 1978 “Бунёдкор” (Тошкент)

Категория: Ўзбекистон футболи | Просмотров: 1136 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025