Пайшанба, 21.11.2024, 10:29
Хуш келибсиз МЕХМОН | RSS
uzbfootball.ucoz.ru
Сайт менюси


Бўлимлар

Жахон футболи [32]Ўзбекистон футболи [52]
МДХ футболи [24]Осиё футболи [10]

АЪЗО БЎЛИШ | КИРИШ


Архив

«  Ноябр 2024  »
ДуСеЧрПшЖуШнЯк
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930

Излаш


Сайт хамкорлари


Мини-чат

200

Реклама


Сўровнома

Sizning sevimli klubingiz?
Барча жавоблар: 217

Хисоблагич


Барча онлайндагилар: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчилар: 0
Meine IP und SpeedCheck

 


Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси тўртинчи турнинг кечиктирилган учрашувида “Насаф” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа жадвалида иккинчи поғонага кўтарилиб олди.

Ўз майдонларида ўтказилган учрашувнинг иккинчи таймида тошкентликларга Александр Гейнрих ва Одил Аҳмедовларнинг киритган икки тўпи муҳим уч очкони тортиқ этди.

Биринчи таймда ҳам жамоалар эътиборни ҳужумга қаратишган бўлишсада, дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолди. Тўғри ўйин дебютидаёқ Фарҳод Тожиев меҳмонлар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлганди. Бироқ унинг тўпни қўли билан рақиблар дарвозасига тўғрилаб қўйганлиги ҳакамлар назаридан четда қолмади.

Иккинчи таймнинг 63-дақиқасига келгандагина ҳисоб очилди. Майдонга тушганлигига уч дақиқа бўлмасидан Александр Гейнрих Ғулом Ўрунов бошлаб берган комбинацияни муваффақиятли якунлади. Орадан беш да ... Батафсил »
Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1936 | Сана: 30.04.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

“Ливерпуль” жамоаси сўнгги хафталарда дунё футбол мухлисларига ажойиб икки ўйинни тақдим этди. “Марсисайдлик”ларнинг Лондоннинг икки жамоасига қарши ўтказган ўйинлари ҳар қандай турнирнинг дурдонасига айланишга ҳақли эди. Мен буни идеал футбол дейишдан йироқман, чунки ҳар иккала баҳсда ҳам “Ливерпуль” ўзи учун керакли бўлган ҳисобни қайд эта олмади. Аммо жамоа исталган пайтда гол уришга қодирлигини ва ўйин ҳакам хуштагигача давом этишини барчага ажойиб шаклда кўрсатиб қўйди. “Арсенал” билан ўтган ўйин охирларида, ўйинни шарҳлаган Мирзаҳаким Тўхтамирзаев “ўйин тугашига 1,5-2 дақиқа вақт қолди” деяётганда тамоман жиддий эди, “Ливерпуль” футболда қандайдир сонияларда кўп нарсани амалга ошириш мумкинлигига ишора эди. Ўша бир-икки дақиқа ичида ҳам улар гол кирита олдилар ва ҳатто яна икки марта хавфли зарбани амалга оширдилар.

Бизнинг клубларим ... Батафсил »

Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1635 | Сана: 28.04.2009 | Рейтинг: 5.0/1 | Фикрлар (0)

«Пахтакор» Осиё Чемпионлари Лигасида ғолиб чиқа олишига ишонч коэффициенти, унинг бу турнирда ғолиб чиқа олмаслигига шубҳа коэффициенти билан деярли тенг. Сабаби, ҳар бир жиҳатнинг, ҳолатнинг мусбат ва манфий, ижобий ва салбий томонлари бўладики, ҳатто эҳтимоллар назарияси билан фикр юритадиган бўлсак ҳам танганинг икки томонини эсдан чиқармаган ҳолда мулоҳазалашимиз даркор. Қолаверса, рус халқининг бир доно мақоли бор: «Надейся на лучшее, готовься на худшее». Ўзбекчада тахминан шундай: «Яхшиликка умид қилу, лекин нохушликка ҳам тайёргарлик кўриб қўй». Йўқ, бу пессимистларнинг гапи эмас асло. Бу – реалистларнинг гапи! Демак, «Пахтакор»нинг Осиё ареналаридаги юриши қанчалик давомли бўлиши ҳақида фикр юритарканмиз, ... Батафсил »
Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1837 | Сана: 28.04.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

10 март куни Осиё футбол Конфедерацияси президенти Муҳаммад Бин Хаммам бошчилишгидаги делегация пойтахтимизда меҳмон бўлди. Осиё футболи раҳбарига вице-президентлар Верон Манилал Фернандо (Шри-Ланка) ҳамда Юсуф ал Серкал (БАА) ҳамроҳлик қилишди.

Мазкур ташриф қитъамиз футболи раҳбарининг Марказий Осиё давлатлари бўйлаб ўтказаётган сафари доирасида амалга оширилди. Жаноб Хаммам мамлакатимизга келишдан аввал Ашхобод шаҳрида ҳам бўлиб, туркман футболининг бугунги куни билан яқиндан танишди.

14 кишидан иборат ОФК делегациясига раҳбарлик қилган Бин ... Батафсил »

Бўлимлар: Осиё футболи | Ўкилди: 1704 | Сана: 12.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Хабарингиз бор, "Пахтакор" сафарда "Ал-Аҳли" футболчиларини 2:1 ҳисобда мағлубиятга учратдилар. Ўйин қаҳрамонларининг фикри қуйидагича кўриниш олди.

Игнатий Нестеров: "Пенальти тепилаётган паллада рақибим мени бирон бир бурчакка сакрашимни кутди. Мен таваккал қилиб сакрашга шошилмай, зарба бериладиган сўнгги сониягача кутдим".

"Ал-Аҳли" ўйинининг энг яхши ўйинчиларидан бири бу шубҳасиз Александр Гейнрихдир. У илк дақиқалардан майдонга чиққан ягона ҳужумчи бўлса-да, асосан ҳужум ортида тўп тепди. Ўзи гол уриши мумкин бўлган паллада, Зайниддин Тожиевга "пас" оширди. Футболчимизнинг ижросидаги финтлар эса кўпчиликка манзур бўлди.

"Бутун ўйин давомида улар мени "тўпсизлантириш"га ҳаракат қилдилар. Кўп ҳолларда қўполлик билан ўз ниятларига етдилар. Аммо жамоадошларим билан уларга ким кўпроқ ғалабага лой ... Батафсил »
Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1487 | Сана: 12.03.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Бошланажак мавсумда совринли ўринлар учун кураш олиб боришни режалаштираётган «Андижон» жамоаси Туркиядаги йиғинларда бир қатор футболчиларни кўрикдан ўтказишни бошлаб юборди. Аввалига Германия фуқароси бўлган Александр Франк билан жиддий қизиқиб қолган «Андижон» жамоаси куни кеча Роман Максимюк билан музокара олиб бормоқда.
 
1974 йилда таваллуд топган футболчи ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғида тўп суради. Фаолиятини Киевнинг «Динамо» жамоаси бошлаган Роман 1998-1999 йилги мавсумда «Зенит» жамоаси сафида Россия Кубогини қўлга киритган, 2000 йили Киевнинг «Динамо»сига кайтиб, Украина чемпиони бўлган, 2001-2005-йиллар мобайнида «Днепр» жамоаси шарафини ҳимоя қилган Максимюк 2001 ва 2004 йиллари Украина чемпионати бронза медалларини қўлга киритган. 2005-2007 йиллари эса Луцкнинг «Волинь» жамоасида ... Батафсил »
Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1945 | Сана: 08.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

2010 йилги Жаҳон чемпионати 4-саралаш босқичининг 5-тури доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши учрашувда иштирок этиш учун Баҳрайн терма жамоасининг делегацияси 8 февралдан 9 февралга ўтар кечаси соат 01:20 да Тошкентга ташриф буюради, дея хабар бермоқда Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти.

ЎФФнинг «Терма жамоалар ва маркетинг» бошқармаси раҳбари Алишер Никимбаевнинг бу борада қуйидаги фикрни билдирди.

«Баҳрайн расмийлари бизга Тошкентга ташриф буюрадиган жамоа делегацияси аъзоларининг рўйхатини виза учун юборишди. Табиийки, ҳали жамоа таркиби, раҳбарият ва қолган расмий вакилларнинг якуний рўйхати маълум эмас. Аммо шуниси аниқки, рақибларимиз 8-дан 9 февралга ўтар кечаси соат 01:20 да Тошкентга ташриф буюриш ... Батафсил »
Бўлимлар: Осиё футболи | Ўкилди: 1527 | Сана: 07.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугун куннинг биринчи ярмидаги машғулотида 22 та футболчи иштирок этди.

Аввал маълум қилганимиздек, легионерлар Максим Шацких ва Шахбоз Эркинов бугун, Вагиз Галиулин эса, эртага терма жамоа ихтиёрига етиб келиши режалаштирилган. Булардан ташқари, тонгги машғулотда дарвозабон Михаил Наумов ҳам қатнашмади. Ёрдамчи мураббий Игор Шквириннинг айтишича, у бироз бетоб бўлиб қолган.

Бир соатдан зиёд давом этган машғулотлар чоғида бош мураббий Миржалол Қосимов ва унинг ёрдамчилари йигитларнинг жисмоний ҳолати, тўп билан муомала, чигал ёзди каби машқлари устида иш олиб боришди. Тан олиш керак, машғулотда футболчиларга осон бўлмади. Лекин айтишадику “машғулотлардан қийин бўлса, ўйин пайтида осон бўлади” деб. Улар шу қадар тер тўкиб меҳнат қилишдики, охир-оқибат “Бунёдкор” сардори Сервер Жепаров мураббийга хазил аралаш “Нима, бугун кечки машғулотлар йўқми..?” дея навбатдаги машғулотга саф т ... Батафсил »

Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1411 | Сана: 06.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

11 Феврал куни бўлиб ўтадиган 2010-йилги Жаҳон чемпионати 4-саралаш босқичининг 5-тур доирасидан ўрин олган Ўзбекистон - Баҳрайн терма жамоалари ўртасидаги учрашувга чипталар 7-Февалдан сотувга чиқарилади.

Таъкидлаш лозимки, 7 феврал ... Батафсил »

Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1556 | Сана: 05.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Англиялик ярим ҳимоячи Дэвид Бекхэм “Глазго Рейнжерс”га қарши кечган ўртоқлик учрашувидан кейин “Милан”да қолишни истаётганини баён қилди. Инглиз футболчиси Америкага қайтиб бормоқчи эмас. Ўзингизга маълум, Бекхэм италияликлар сафида ижара асосида тўп сурмоқда. Унинг трансфери эса АҚШнинг “Лос Анжелес Гэлакси” жамоасига тегишли.

“Ростини айтсам, менинг адвокатларим “Гэлакси” раҳбарлари билан ҳеч қандай музокаралар олиб бораётгани йўқ. Аммо мен “Милан”да қолишни истайман. Буни очиқ тан оламан. Энди барча масалани икки клуб ҳал қилиши лозим. “Милан” менга жуда ёқади. Тан олиш керак, бу ерга келишимдан олдин  Италияда ишлари яхши юришиб кетишига “унчалик ишонмагандим. “Милан”да қолишни чиндан ҳам хоҳлайман. Аммо айни дамда Гэлакси” аъзос ... Батафсил »

Бўлимлар: Жахон футболи | Ўкилди: 1330 | Сана: 05.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

1 2 3 ... 11 12 »


                                                                                  




Барча хукуклар химояланган 2024