Маълумотларга қараганда, ўтган йили қаршиликлар таркибида майдонга тушган ярим ҳимоячи Фозил Мусаев янги мавсумда «Насаф» шарафини ҳимоя қилмайди.
Расман ҳуқуқий жиҳатдан Муборакнинг «Машъал» жамоасига тегишли бўлган Фозил Мусаев айни пайтда Тошкентнинг «Бунёдкор» футболчилари билан янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 24-Январ куни бўлиб ўтган “Бунёдкор” ҳамда “Литекс” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида Фозил Мусаев иккинчи бўлимда “Бунёдкор” таркибида майдонда ҳаракат қилди.
|