Бугун Ўзбекистон терма жамоаси
делегацияси Тошкент вақти билан соат 16:00 да Тошкентга қайтиб
келади.
Хабарингиз бор,
вакилларимиз БААда 4та беллашувда майдонга тушди. 24 Январ куни УЕФА кубоги
соҳиби “Зенит” клуби 1:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Сўнгра, Осиё кубоги-2011 саралаш
босқичининг 2-турида БААга қарши майдонга тушиб, ушбу баҳсда ҳам кичик 1:0
ҳисобида ғалаба қозонилди. 30-Январ куни БААнинг “Ал-Наср” клубига 0:1 ҳисобида
имконият бой берилган бўлса, 1-Феврал куни Озарбайжон миллий терма жамоаси билан
1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди.
Эндиликда миллий
терма жамоамиз аъзолари тошкентга қайтиб келишгач, футболчиларга бир кунлик дам
берилади, ва Чоршанба кунидан яна йиғинни “Чиғатой”да давом
эттиришади.
Эслатиб
ўтамиз, 2010 йилги Жаҳон чемпионати 4-саралаш босқичида Ўзбекистон миллий терма
жамоаси 4-тур учрашувини 11-Феврал куни марказий “Пахтакор” стадионида Бахрайн
миллий терма жамоасига қарши ўтказади.
|