Ўзбекистон миллий терма жамоасининг “Зенит” билан ўтказган ўртоқлик учрашувидан сўнг БААдаги худди ўша стадионда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Бунёдкор” хамда Болгария чемпионатида 3-ўринни эгаллаб турган “Литекс” клублари ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказдилар.
Ўйинда тошкентликлар фаол харакат қилдилар. Лекин афсуски, футболчиларимиз рақиб дарвозасини ишғол эта олмадилар. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Бразилиялик Ривалдода хам бир қанча имкониятлар бўлди. У хам болгарияликларга гол кирита олмади. Натижада нурсиз дуранг 0:0 хисоби қайд этилди. Яна шуни хам таъкидлаш жоизки, тошкентликларнинг бу бахсда еткачи футболчилари миллий терма жамоамиз йиғинида эканликлари сабабли майдонда харакат қилмадилар.
“Литекс” (Болгария) 0:0 “Бунёдкор”
Бунёдкор: Мурод Зухуров, Тимур Яфаров, Хайрулла Каримов, Луизао, Александр Хвостунов, Виктор Карпенко, Иброхим Рахимов, Шавкат Саломов, Янис Манзукас, Хосе Луис Вилянуэва, Анвар Солиев.
Иккинчи таймда майдонга тушганлар: Ривалдо, Мусаев, Пардаев.
Бош мураббий: Амет Мемет
"Джабел Али", 100 томошабин.
|