Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА миллий терма жамоасига қарши майдонга чиқади.
Қитъа чемпионати саралаш учрашуви Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади. Янги мавсумдаги илк расмий учрашувни мухлисларимиз тўғридан-тўғри томоша қилишлари мумкин, ҳозирча фақат ҳориж каналларининг биридан. Айни пайтда Спорт телеканали баҳсни on line олиб бериши сўроқ остида турибди.
Қуйидаги каналлар БАА - Ўзбекистон баҳсини тўғридан-тўғри телетранслация қиладилар:
Абу Даби Спорт 1 (Abu Dhabi Sports 1)
Дубай Спорт (Dubay Sport Dubai Sports 1)
Алжазира Спорт (Aljazeera Sport 1)