Қатарда ўтказилаётган “Дўстлик кубоги”да қатнашаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари дастлабки учрашувларини якунладилар. Хабарингиз бор, биринчи учрашув Белорусия ёшларига қарши ўтказилди.
Ўйиннинг биринчи таймида вакилларимиз хам, рақиблар хам эхтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. Учрашувнинг 11 дакикасида вакилларимиз хисобда олдинга чиқиб олишга муваффақ бўлишди. Моҳир хужумчиларимиздан бири Алишер Азизов Белорусия дарвозасини ишғол этди. Ушбу хисоб ўйин якунига етгунига қадар сақланиби қолди.
Шундай қилиб, 2008-йилдаги қахрамонларимиз биринчи учрашувларини ғалаба билан якунладилар.
ЎЗБЕКИСТОН Ё.Т.Ж. – БЕЛОРУСИЯ Ё.Т.Ж. 1:0
Гол: Алишер Азизов, 85.
Огоҳлантириш: Ислом Тўхтаҳўжаев, 20.
|