Бугун Қатарда бўлиб ўтаётган “Дўстлик” кубоги хам ўз якунига етди. Турнирда иштирок этаётган ёшларимиз финалгача бордилар. Лекин бу сафар хам худди Осиё чемпионатидагидек футболчиларимиз яна финалда имкониятни бой бердилар. Бу гал хам яна араб жамоаларидан бири Сурия ёшларига.
Финал учрашувининг дастлабки бўлимида иккала ёшлар терма жамоаси хам ўйинни тенгкурашлар остида ўтказдилар. Бизникиларда хам қулай имкониятлар бўлди. Лекин ўша вазиятларда Тўраев ва Мусаевларга омад ва аниқлик етишмади.
Иккинчи таймда хам вакилларимизда қулай имкониятлар бўлди. Бироқ яна бизга нимадир етишмади. Булардан фойдаланган Сурия ёшлари вазиятни гол билан якунладилар. Ал Таиар Дониёр Усмонов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди 1:0. Кейин эса хисоб ўзгармади.
Шу тариқа Ахмад Убайдуллаев шогирдлари мусобақани кумуш медал билан якунладилар. Финалдаги мағлубиятдан хеч хам ранжимаслик керак. Шунинг учун биз ёшларимизга мухлислар номидан уларнинг чиройли ғалабалри учун минатдорчилик билдирамиз. Умид қиламизки, улар бу йил Мисрда бўладиган ёшлар ўртасидаги Жахон чемпионатида хам бунданда мазмунли ва чиройли ғалабаларни тақдим этадилар!
СУРИЯ ё.т.ж 1:0 ЎЗБЕКИСТОН ё.т.ж.
Гол: Ал Таиар.
Ўзбекистон: Усмонов, Абдурахмонов, Тўхтахўжаев, Хасанов, Мухаммадиев, (Отабоев), Холмуродов, Тўраев, Каримов, (Шихов), Мамадалиев, Ирматов, Мусаев, (Азизов).
Манба: www.euro-futbol.uz
|