
Маълумки, турнирда жами 8 та терма жамоа қатнашди ва Аҳмад Убайдуллаев шогирдлари “А” гуруҳида Беларус, Малайзия ва мезбонлар Қатар терма жамоалари билан кураш олиб боришди. Барча учрашувда ғалаба қозонган ўзбекистонлик футболчилар юз фоизлик натижа билан ярим финалга йўл олдилар. Бу босқичда анча жиддий бўлган Япония ёшлар терма жамоаси йигитларга рақиблик қилди. Шунга қарамай, бу баҳсда ҳам Убайдуллаев “армияси” шижоатли ўйин намойиш қилиб, 3:2 ҳисобидаги ғалаба орқали мусобақанинг хал қилувчи – финал учрашувига йўл олди. Финалда ёш жиҳатдан бироз каттароқ бўлган Сурия Олимпия терма жамоасига кичик 0:1 ҳисобида имконият бой берилди. Шундан бўлсада, ўзбекистонлик ёшлар мусобақа ташкилотчиларида илиқ таассурот қолдириш билан бир қаторда шу йили Мисрда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўришга эришишмоқда.
Шуни ҳам қўшимча қилиш лозимки, Ўзбекистон миллий терма жамоасига таклиф этилган Шерзод Каримов, Фозил Мусаев, Суннатилла Мамадалиев ва Ислом Тўхтаҳўжаевлар ўша ернинг ўзидан Доха-Шаржа рейси орқали БААга учиб кетишди ва ўқув-машғулот йиғинида қатнашаётган мамлакат бош жамоаси ихтиёрига қўшилдилар.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг “Дўстлик” туриниридаги барча ўйинлари:
1-тур, 10 январ
Ўзбекистон – Беларус 1:0
Гол: А.Азизов (84)
Ўзбекистон:Дониёр Усмонов, Фозил Мусаев, Дилёрбек Эрматов, Суннатилла Мамадалиев, Шерзод Каримов, Кенжа Тўраев, Санъат Шихов (Алишер Азизов, 74), Шуҳрат Муҳаммадиев (Достон Абдураҳмонов, 87), Жасур Ҳасанов, Ислом Тўхтаҳўжаев, Даурен Эшбоев.
2-тур, 12 январ
Малайзия – Ўзбекистон 2:4
Голлар: Д.Хутов (38), К.Тўраев (57), Ф.Мусаев (62), Ш.Каримов (71)
Ўзбекистон: Илҳом Жуманов, Сарвар Отабоев, Дмитрий Хутов, Алишер Азизов, Акмал Холмуродов, Зоҳид Раупов, Дониёр Одилов (Фозил Мусаев, 28), Элдор Бойматов (Шерзод Каримов, 28), Отабек Исроилов (Кенжа Тўраев, 46), Достон Абдураҳмонов, Даурен Эшбоев.
3-тур, 14 январ
Қатар – Ўзбекистон 0:3
Голлар: Ш.Муҳаммадиев (38), К.Тўраев (59), Д.Абдураҳмонов (75)
Ўзбекистон: Дониёр Усмонов, Фозил Мусаев, Дилёрбек Эрматов, Суннатилла Мамадалиев, Шерзод Каримов (Алишер Азизов, 78), Кенжа Тўраев, Санъат Шихов (Достон Абдураҳмонов, 60), Шуҳрат Муҳаммадиев, Жасур Ҳасанов, Ислом Тўхтаҳўжаев, Даурен Эшбоев.
Четлатиш: Даурен Эшбоев (89)