Жума, 18.07.2025, 07:44
Приветствую Вас Гость | RSS
uzbfootball.ucoz.ru
Меню сайта
Разделы новостей
Жахон футболи [32] Ўзбекистон футболи [52]
МДХ футболи [24] Осиё футболи [10]
Форма входа
Календарь новостей
«  Январ 2009  »
Ду Се Чр Пш Жу Шн Як
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Поиск
Друзья сайта
Мини-чат
200
Наш опрос
Sizning sevimli klubingiz?
Барча жавоблар: 217
Статистика

Барча онлайндагилар: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчилар: 0
Главная » 2009 » Январ » 27 » БАА Терма Жамоаси хақида маълумот
БАА Терма Жамоаси хақида маълумот
21:12
Эртага миллий терма жамоамиз 2009 йил мавсумидаги илк расмий ўйинида БАА термасига қарши тўп суради. Яхши биласиз, бу ўйин Осиё кубоги-2011 саралаш босқичи доирасига киради.
 

Тўғри, Миржалол Қосимов жамоасининг Қатарда ўтказиладиган навбатдаги қитъа биринчилигига чиқиши борасида хавотирланмасак ҳам бўлади. Зеро, саралаш раундида термамизга БААдан таш­қари, яна қитъа миқёсида ҳам кучсиз ҳисобланадиган Малайзия термаси рақиблик қилади. Ҳиндис­тон термаси эса «Чақирув кубоги»даги муваффақияти ўлароқ, финал турнири йўлланмасини нақд қилган ва гуруҳ босқичидан озод этилган. Гуруҳдан икки жамоа Қатар йўлланмасини қўлга киритиши, 1-турда Малайзия термаси ўз майдонида БААга қарши баҳсда ҳеч нарса қилолмаганини инобатга олиб айтадиган бўлсак, йўлланмалардан бири айнан бизнинг жамоага насиб этиши хусусида шубҳаланмасак ҳам бўлаверади. Лекин гуруҳда етакчилик қилишга қайси жамоа муносиброқ, деган савол бор. Шунингдек, ҳар икки термани ЖЧ-2010 саралаш босқичида ўта муҳим ўйинлар кутиб турибди. Эртанги баҳс эса бир томондан, гуруҳда етакчиликка ким даъвогар эканлигини кўрсатиб берса, иккинчи томондан, бўлажак ўйин­ларга бевосита тайёргарлик вазифасини ўтайди. Қисқаси, ўйиннинг аҳамияти катта дейишга асослар етарли.

 

Фантастик ташкилотчи
 
Амирликларга футбол ўтган асрда тижорат кемалари, яъни ишбилармонлар ва Британия армияси ёрдамида кириб борган. Бундан ташқари, мамлакатнинг футболга ошно тутинишида Ҳиндистоннинг ҳам таъсири бор. Негаки, ўша вақтда ҳиндлар диёрида футбол анча оммавий эди ва бу икки мамлакатнинг ўзаро алоқаси ҳам ёмон эмасди. 1971 йили БАА футбол ассоциациясига асос солинган. Кейинги йили ФИФА таркибига кирган ташкилот 1974 йилга келиб ОФК аъзосига айланган. 80-йиллардан бошлаб кўрфаздаги бу мўъжазгина, лекин бой мамлакат футболда ҳам илк ютуқларга эришади. Жумладан, 1986 йилдан 1988 йилгача мамлакат термаси «Форс кўрфази кубоги»да финалгача етиб боради. Муваффақиятнинг кульминацион нуқтаси шубҳасиз, 1990 йилга тўғри келади. Ўшанда БАА термаси Италияда ўтказилган мундиалга йўл олганди. Шунингдек, 4 йил олдин ҳам амирликлар ЖЧ остонасига келишганди. Фақат сўнгги ҳал қилувчи ўйинда Ироқ термасига ютқазиб қўйиб, Мексика-86 турнири йўлланмасини қўлдан бой беришади. Йирик мусобақаларни ўтказиш борасида БАА фантастик ташкилотчи мамлакат. Хусусан, мамлакатда 1996 йили Осиё кубоги ва 2003 йили ёшлар ўртасидаги ЖЧ турнирлари катта муваффақиятлар билан ташкил этилган. Ҳозирда миллий федерация ўз олдига юксак вазифаларни қўйган. Жумладан, амирликларни Осиё-2011 ва Олим­пиа­да-2012 мусобақаларида иштирок этишларини таъминлашни. Лекин жамоанинг ЖЧ-2010 саралаш босқичидаги ишлари ҳозирча яхши эмас. Шундай бўлсада, араблар ҳали бу турнирдан ҳам умид узишмаган.

 

ЖЧ-2010 ва Осиё-2011 йўлида

БАА термаси ЖЧ-2010 ҳал қилувчи саралаш босқичига анча кучли гуруҳдан йўл олди. Амирликлар 3-саралаш раундида Эрон, Қувайт ва Сурия термалари билан бир гуруҳда баҳс олиб боришди. Турнир якунида бўлажак рақибимиз 2-ўриндан жой олди. Жамоа 6 ўйинда 8 очко тўплаб, Сурияни тўплар нисбатига кўра, ортда қолдирди. Қизиғи, араблар гуруҳдаги сўнгги ўйинни ўз майдонларида ўтказиб, асосий рақиб Сурияга 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Шундай бўлсада, ке-йинги босқичнинг иккинчи йўлланмаси айнан уларга насиб этди. Эслатиб ўтамиз, гуруҳда 1-ўринни 12 очко тўплаган Эрон термаси банд этган. Ҳал қилувчи раундда эса БАА эски таниши Эрон ҳамда Саудия Арабис­тони, Жанубий Корея ва КХДР термалари даврасига тушди. Бироқ франциялик Брюно Метсю бошчилик қилган жамоа стартда термамиз каби омадсизликка учради. Ҳозирда жамоа тўрт ўйиндан сўнг атиги 1 очко олган ҳолда гуруҳда сўнгги ўринда бормоқда. Лекин янги мураббий Доминик Батанье охиригача таслим бўлмасликка ваъда бермоқда.
 
 

Бирлашган Араб Амирликлари

Пойтахти: Абу Даби

Йирик шахарлари: Дубай, Шаржа, Фужайра .

Пул бирлиги: дирхам.

Расмий тили: араб.

Худуди:82,880 кв.km.. Ахолиси: 2,  48 миллион

Интернет домени: .ae.

Интернетдан фойдаланувчилар сони: 900 000

( 2002 йилги маълумот бўйича )

 

БАА Футбол Ассоциацияси

Ташкил топган  вақти:1971 йил

ФИФА аъзоси: 1972 йилдан.

ОФК аъзоси:1974 йилдан

Расмий интернет сайти:www.uaefootball.org

Президенти: Мухаммад Ал Румаитхи.

Вице-президенти: Юсуф Мохд Абдуллох

Футбол билан шуғуланувчилар сони: 82 776

Професионал футболчилар сони: 7 776

Клублар сони:31

Футбол расмийлари сони:986

 

БАА  Терма Жамоаси

Лақаби:”Фалконлар”(Ал Сукоор)

Енг кўп учрашув ўтказган футболчиси: Аднан Ал Таляни(164)

Тўпурари: Аднан Ал Таляни(53)

ФИФА рейтингидаги ўрни:114

Биринчи халкаро учрашуви: Қатар – 1:0 (1992 йил 17 март, Саудия Арабистони)

Энг йирик ғалабаси: Бруней – 12:0(2001 йил 14 апрель, Бруней)

Энг йирик мағлубияти: Бразилия 0:8 (2005 йил 12 ноябрь, Абу Даби)

Эришган ютуклари: Осиё вице-чемпиони(1996), жахон чемпионати иштирокчиси (1990),

Форс Кўрфази Кубогининг соҳиби(2007)
 
 
 
Терма жамоамизнинг БАА билан

ўтказган учрашувлари

ЖЧ-98 саралаш турнири

Ўзбекистон-БАА-2:3

БАА- Ўзбекистон-0:0

Осиё кубоги-2000 саралаш  турнири

БАА- Ўзбекистон-0:1

ЖЧ-2002 саралаш турнири

БАА- Ўзбекистон-4:1

Ўзбекистон-БАА-0:1

Ўртоқлик учрашувлари

БАА- Ўзбекистон-4:2

БАА- Ўзбекистон-2:0

БАА- Ўзбекистон-2:2
 
 
 
Категория: Осиё футболи | Просмотров: 1464 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025