Россия терма жамаоси ҳамда “Зенит” ярим ҳимоячиси 2008 йил УЕФА кубоги ва Европа супер кубоги соҳиби, жорий йилнинг Европа чемпионатида ўзини чиройли ўйинлари билан кўпчилик футбол мутахасисларини ва мураббийларни ўзига ром эта олган Андрей Аршавин узоқ давом этган музокаралардан сўнг ва ниҳоят Лондоннинг “Арсенал” жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Клублар келишувига кўра, трансфер баҳоси 16,5млн фунт стерлинг (24 млн$) шартнома муддати 3,5 йилга деб белгиланди. Аршавин Лондонликлар сафида 23 рақам остида майдонда ҳаракат қилади. Ҳозирги кунга келиб Кононирлар сафида бир қанча асосий ўйинчилари турли жароҳатлар туфайли майдонга туша олмаяпти. Оҳирги Европа чемпиони Испаниялик чарм тўп устаси С.Фабрегас, Англия терма жамоаси ўйинчиси Т. Уолкот, Россицкий ва хорватиялик ҳужумчи Эдуардо. Арсен Венгер жамоасига айнан уларни ўрнини босадиган ўйинчилар зарур
... Батафсил »
Тайёргарликнинг сўнгги босқичини хорижда якунлашни мақсад қилган “Андижон” жамоаси куни кеча Туркиянинг Анталия шаҳрига учиб кетди. 2 февраль куни тонг саҳарда Тошкент ҳалқаро аэропортидан учган самолёт Истанбул шаҳрига етиб келди. Истанбулдан Анталия шаҳрига парвоз қиладиган тайёрадан жой олган “Андижон” жамоасининг 26 нафар аъзолари Белек шаҳрига етиб келди. “Аркадия” меҳмонхонасидан жой олган жамоа аъзолари бугун эрталабда машғулотларга киришиб кетди. Делегациядан 19 нафар футболчи ва етти нафар жамоа раҳбарияти аъзолари жой олган. 7 февраль куни эса Тошкент-Истанбул-Анталия йўналиши бўйича Азиз Маҳмудов ва Руфат Исроиловлар ҳам жамоа ихтиёрига келиб қўшиладилар. Бу футболчиларнинг хорижга чиқиш визаларида муаммога дуч келинганлиги сабабли, 7 февраль кунги рейсда учиб кетадиган бўлдилар.
Янги таклиф этилган футболчилар ҳақида тўҳталиб ўтадиган бўлсак, бугун Г
... Батафсил »
2010-йилги Жаҳон чемпионати 4-саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Баҳрайн миллий терма жамоалари ўртасидаги 5-тур учрашувини бошқариб борадиган ҳакам номи маълум бўлди.
11-Февравл куни “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтадиган ўйинга малайзиялик тажрибали Моҳд Субхиддин Солиҳ бош ҳакам этиб тайинланди. Ҳозирча, Ён чизиқ, заҳирадаги ҳакам, Назоратчи ҳамда учрашув комиссарлари этиб тайинланган ҳакамлар бригадаси бизга етиб келмади. Шуниси аниқ-ки, Ўзбекистон ҳамда Бахрайн терма жамоалари ўртасидаги учрашувни Малайзиялик Субхиддин Солиҳ бошқариб боради.
Таъкидлаш лозимки, хал қилувчи саралаш босқичининг 5-турига ҳар иккала терма жамоа ҳам жиддий тайёргарлик кўришни мақсад қилган.
Эслатиб ўтамиз, саралаш босқи
... Батафсил »
6 февраль куни пойтахтликлар навбатдаги ҳориж йиғинини ўтказиш учун Туркияга учиб кетадилар. У ерда қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.
Олинган маълумотларга кўра “қалдирғочлар” 15 февраль куни Россиянинг “Москва” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Бу ҳақда “Спорт-Экспресс” газетасининг расмий веб сайти хабар беради.
Манба: www.interfutbol.uz
2009 йилнинг илк ойи ҳам ортда қолди. Клубларимиз яна бир ойдан сўнг расмий ўйинлар (олий лига ва қитъа миқёсидаги мусобақалар)га киришадилар. То мартгача ҳам биз журналистларга етарлича юмуш, мухлисларга эга кузатиш учун мусобақалар топилади. Дейлик, биргина 11 февраль “тафти” ҳозирданоқ сезилмоқда. Ундан кейин ҳам ўйин тафсилотлари билан март ойигача “қийналмасдан” етиб оламиз. Унгача эса юртимиздаги клублар ЎФФ кубоги деб аталмиш мусобақада янги мавсум тараддудини мукаммаллаштириш устида иш олиб борсалар, Туркия томонларга ошиқаётганлар эса хориж футболи “ҳавосидан” нафас олиб қайтадилар.
Яхши биласиз, IFFHS деган ташкилот бор. У ҳеч қандай ўртоқлик учрашувлари-ю Ҳамдўстлик кубоги каби мусобақаларни тан олмайди. Клубларимиз расмий ўйинларда иштирок этмаётганига 2 ой бўлган бўлса-да, Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерациясининг жаҳон клублари рейтинги
... Батафсил »
Терма жамоамизнинг БАА даги ўйини натижа эътибори билан унчалик муҳим эмасдек туюлса-да, кўпгина жиҳатлар бўйича муҳим эди. Асосийси терма жамоамизнинг Тошкентдаги Баҳрайн билан ўйинга тайёргарликнинг энг асосий босқичи бўлиб хизмат қилди.
Ушбу учрашувда қўлга киритилган уч очко ҳам бизга қўшимча шароитлар яратди, дея оламиз. Уч йил аввал Гонконг билан ўйинларда кутилмаган очко йўқотишларимиз сабабли, ўша саралаш босқичининг сўнгги туригача биз босим остида қолган ва турли экспериментлар ўтказа олмагандик. Айнан мана шу ғалаба ва арабларнинг Малайзиядаги ишончли натижалари туфайли биз йил давомида учта учрашувни тайёргарлик учун қурбон қилишимиз мумкин бўлиб қолди.
БАА даги учрашув ҳақида ёзмоқчи эмасман. Бу ҳақида ҳамкасбларим атрофлича тўхталиб ўтишган. Мен яқин келажакда бизни кутиб турган “йил учрашуви” га эътиборингизни қаратмоқчиман. Аҳа, йил учр
... Батафсил »
2 феврал куни соат 16:50 да Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегация аъзолари жой олган самолёт Шаржа-Тошкент йўналиши бўйича Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.
Маълумки, БААда Миржалол Қосимов шогирдлари 21 январдан 2 февралга қадар ўқув-машғулот йиғинида қатнашишди. Шунингдек, йиғин давомида жами 4 та учрашувда майдонга тушишди. Жумладан, 28 январ куни 2011 йилги Осиё чемпионати саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси БАА меҳмони бўлиб, 1:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.
Футболчиларни кутиб олиш учун аэропортга кўплаб футбол фанатлари, мутахассислар, ЎФФ мутасаддилари ва футболчиларнинг оила аъзо
... Батафсил »