Якшанба, 02.02.2025, 05:24
Приветствую Вас Гость | RSS
uzbfootball.ucoz.ru
Меню сайта
Разделы новостей
Жахон футболи [32] Ўзбекистон футболи [52]
МДХ футболи [24] Осиё футболи [10]
Форма входа
Календарь новостей
«  Феврал 2009  »
ДуСеЧрПшЖуШнЯк
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728
Поиск
Друзья сайта
Мини-чат
200
Наш опрос
Sizning sevimli klubingiz?
Барча жавоблар: 217
Статистика

Барча онлайндагилар: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчилар: 0
Главная » 2009 » Феврал » 02

Ушбу футболчи феноменал. Ҳа, қўрқмасдан шу сўзни қўлласа бўлаверади унга нисбатан. Уни таърифлаётганда турли мақтовлар ишлатишади аҳли футбол. Мен эса мақтовларга кейинроқ ўтаман. Бошланишига оддий бир таъриф ишлатаман. Бу таъриф ҳамкасбим Хайрулло Ҳамидовга тегишли: Кака бразилиялик бўлмаган бразилдир! Ушбу таърифни қуйида тушунтириб кетаман.

«Милан» машҳур, бой тарихга эга, жуда обрўли жамоа. Европада энг совриндор жамоа 2 та бўлса, биттаси «Милан»! Ана шу клуб ўз таркибига ҳар йили жаҳоннинг энг зўрларини йиғишга ҳаракат қилади. Ёки бошқача – умидли футболчиларни топиб келиб, уларни дунёга танитади. Бу клуб скаутлари камдан-кам хатога йўл қўйишлари ҳам бор гап. Жаҳоннинг турли гўшаларида изғиб юрувчи скаутлар охирг ... Батафсил »

Бўлимлар: Жахон футболи | Ўкилди: 1294 | Сана: 02.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Кеча андижонликлар навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Туркияга парвоз қилдилар. Хориж сафари олдидан Ориф Маматказин шогирдлари Зарафшоннинг «Қизилқум» жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишди. Андижонликларнинг грузиялик легионери Зураб Замсашвили томонидан киритилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Учрашувда водийликлар таркибида қуйидаги футболчилар ҳаракат қилишди: Игорь Михайлов, Азамат Исаев, Дилявер Ваниев, Раҳим Қодиров, Зураб Замсашвили, Акмал Шораҳмедов, Асқар Жадигеров, Икром Иброҳимов, Иброҳим Отахонов, Исроил Турсунов, Леван Мдивнишвили. Захирадан таркибга қўшилганлар: Рустам Қурбонбоев, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Азизулло Маҳмудов, Жасур Нарзиқулов.

Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 937 | Сана: 02.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) бугун дунё клубларининг Январь ойи рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Тошкентинг “Бунёдкор” клуби ўз мавқеини мустаҳкамлаган ҳолда, 66-ўринга кўтарилиб олишга муваффақ бўлди. Хабарингиз бор, ўтган ойда 70-ўринда қайд этилган “бунёдкорчилар” бу сафар 4 поғона юқорига кўтарилиб олдилар. Бу билан “Бунёдкор” рейтингда Осиёда иккинчи ўринни банд этмоқда.
 
 
... Батафсил »
Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1051 | Сана: 02.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААдаги ўқув-йиғин машғулотларини якунлаб, Тошкентга қайтиб келади. Миржалол Қосимов шогирдлари икки ҳафталик йиғин давомида учта ўртоқлик ҳамда битта расмий ўйинда майдонга тушишди. Расмий беллашувда БАА терма жамоаси мағлуб этилган бўлса, «Зенит» (1:0), «Ал-Наср» (0:1), Озарбайжон м.т.ж (1:1) га қарши кечган назорат учрашувлари айнан мана шу ўйинга «репетиция» вазифасини бажариб берди.
 
Аслида Амирликлардаги йиғин ва ўтказилган барча ўйинлар 11 февраль куни Тошкентда Баҳрайн терма жамоаси билан бўлажак ЖЧ-2010 саралаш учрашувига тайёргарлик босқичини ўтаб берди. Хўш, терма жамоамизнинг ўта муҳим ўйин олдидан тайёр ... Батафсил »
Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1125 | Сана: 02.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Тошкент вақти билан  соат 16:00 да Тошкентга қайтиб келади.  

 

Хабарингиз бор, вакилларимиз БААда 4та беллашувда майдонга тушди. 24 Январ куни УЕФА кубоги соҳиби “Зенит” клуби 1:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Сўнгра, Осиё ... Батафсил »

Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1130 | Сана: 02.02.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Copyright MyCorp © 2025