Жума, 18.07.2025, 01:03
Приветствую Вас Гость | RSS
uzbfootball.ucoz.ru
Меню сайта
Разделы новостей
Жахон футболи [32] Ўзбекистон футболи [52]
МДХ футболи [24] Осиё футболи [10]
Форма входа
Календарь новостей
«  Январ 2009  »
Ду Се Чр Пш Жу Шн Як
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Поиск
Друзья сайта
Мини-чат
200
Наш опрос
Sizning sevimli klubingiz?
Барча жавоблар: 217
Статистика

Барча онлайндагилар: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчилар: 0
Главная » 2009 » Январ » 26
Якшанба куни Дэвид Бекхэм "Милан" сафидаги дастлабки голига муаллифлик қилди. Мазкур жамоа сафида у март ойига қадар ижара асосида тўп суради. 
 
Инглиз футболчиси шартнома якунига етганидан сўнг ҳам ўзининг яна "Лос-Анджелес Гэлэкси" клубига қа ... Батафсил »
Бўлимлар: Жахон футболи | Ўкилди: 935 | Сана: 26.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Ўзбекистон миллий  телерадиокомпаниясининг хабар беришича, Ўзбекистон ва Япония телерадиокомпаниялари йирик халқаро футбол мусобақаларини трансляция қилиш масалаларини муҳокама қилишган. Шу йилнинг 22 январь куни ЎзМТРКга «World Sport Group Ltd» ва Япониянинг «TV Asahi» телекомпаниялари вакиллари ташриф буюришди.

Суҳбат давомида жаҳондаги йирик спорт мусобақаларини трансляция қилиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш юзасидан фикр алмашилди. Томонлар ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати, клублар ўртасида жаҳон чемпионати, Осиё чемпионлари лигаси ва бошқа мусобақаларда орттирилган тажрибаларни ҳам муҳокама қилишди. Мазкур мусобақалар юқори савия ва жаҳон стандартлари даражасида тўғридан-тўғри трансляция қилингани таъкидланди.

Шунингдек, томонлар Осиё футбол конфедерацияси тасарруфи остида ўтказилаётган турли мусобақалар, жумл ... Батафсил »
Бўлимлар: Осиё футболи | Ўкилди: 1033 | Сана: 26.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА даги ўқув-машғулот йиғини доирасида 30 январ куни Праганинг “Славия” клуби билан ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилганди. Аммо маълум бўлишича, “Славия” ўрнига терма жамоа мураббийлар штаби Дубайнинг “Ал-Наср” жамоасига қарши майдонга тушишни маъқул кўришган. Бунинг асосий сабаби сифатида ЎФФнинг “Терма жамоалар ва маркетинг” бошқармаси бошлиғи Алишер Никимбаев қуйидаги фикрни билдирди: “БААдаги ўқув-машғулот йиғини доирасида 30 январ куни Праганинг “Славия” клуби билан ўйнашимиз режада бор эди, аммо бу масала у ерга боргач, узил-кесил хал қилиниши кутилганди. Лекин ҳозирда бизни араб футболи кўпроқ қизиқтириши сабабли, “Славия” ўрнига Дубайнинг “Ал-Наср” жамоасига қарши майдонга тушишни маъқул ... Батафсил »
Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 920 | Сана: 26.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Россия чемпиони “Рубин” Испаниядаги йиғин давомида тўртта назорат учрашувини ўтказади. Қозонликларнинг учта рақиби маълум. 27-январ куни Бердиев шогирдлари Украинанинг “Металлург” жамоаси билан куч синашса, 3-феврал санасида Швециянинг “Гётеборг” клуби “Рубин” рақиби бўлади. Яна бир учрашувда яъне, 6- феврал куни қозонликлар Киевнинг “Динамо”си билан майдонга чиқишади. 30-январ кунги назорат ўйинига ҳозирча рақиб топилмади.
Бўлимлар: МДХ футболи | Ўкилди: 1003 | Сана: 26.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Мусибатни бошқа мусибат ёпади, дейишади. Яхшиликни ҳам ундан муҳимроқ яхшилик унуттиради. Қандай тушунтирсам экан? Озгина эзмачиликка қўймасангиз, буни оддий бир ҳаётий мисол билан тушунтираман. Дейлик, бир киши тўсатдан супермаркет деразасини синдириб қўяди ва ҳамма ёқни шовқинли овоз тутиб кетади. Бу пайтда ўша одам учун энг катта мусибат дераза синдиргани бўлади. Лекин бироздан кейин у супермаркет ичкарисига кириб овозни ўчиришга ҳаракат қилса-ю тўсқинлиқ қилган қоровулни қаттиқ жароҳатлаб қўйса, бу иккинчи мусибат биринчисини ёпиб юборади. Яъни ҳалиги одам учун дераза синдириб қўйгани ҳеч нарса бўлмай қолади. Энди қонун посбонлари келишса ва ҳалиги одамга таслим бўлишни таклиф этишса, у қочиб кетса, нима бўлади, деб ўйлайсиз? Аниқки, у ўзига навбатдаги - учинчи мусибатни қабул қилиб олган бўлади. Бутун шаҳарда қонун ҳимоячиларининг қидирувига тушган одамга бор ... Батафсил »
Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1174 | Сана: 26.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Маълумотларга қараганда, ўтган йили қаршиликлар таркибида майдонга тушган ярим ҳимоячи Фозил Мусаев янги мавсумда «Насаф» шарафини ҳимоя қилмайди.

 

Расман ҳуқуқий жиҳатдан Муборакнинг «Машъал» жамоасига тегишли бўлган Фозил Мусаев айни пайтда Тошкентнинг «Бунёдкор» футболчилари билан янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 24-Январ куни бўлиб ўтган “Бунёдкор” ҳамда “Ли ... Батафсил »
Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 804 | Сана: 26.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Copyright MyCorp © 2025