Чоршанба, 23.07.2025, 22:36
Приветствую Вас Гость | RSS
uzbfootball.ucoz.ru
Меню сайта
Разделы новостей
Жахон футболи [32] Ўзбекистон футболи [52]
МДХ футболи [24] Осиё футболи [10]
Форма входа
Календарь новостей
«  Январ 2009  »
Ду Се Чр Пш Жу Шн Як
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Поиск
Друзья сайта
Мини-чат
200
Наш опрос
Sizning sevimli klubingiz?
Барча жавоблар: 217
Статистика

Барча онлайндагилар: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчилар: 0
Главная » 2009 » Январ » 24
Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-мағулот йиғинида бўлиб турган Миржалол Қосимов мураббийлигидаги миллий терма жамоамиз бугун УЕФА кубоги ва суперкубогининг амалдаги соҳиби Санкт-Петербургнинг «Зенит» клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Деярли бир маромда бошланган учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ миллий терма жамоамиз тезкор гол киритиб, ўйинни назорат қилишда ташаббусга эаг бўлдилар. Ўнг қанотдан ёриб кирган Элдор Магдиев Камил Чонтофальски билан яккама-якка чиқиб кетиб, ҳисобни очди — 1:0.

Гол ўьказиб юборган питерликлар ўйинда катта куч билан ҳужумга ташланишди. Бироқ, тажрибали дарвозабонимиз Игнатий Нестеровнинг маҳорти уларнинг ниятларини чиппакка чиқариб турди.

51-дақиқада питерликлар айнан Нестеровнинг маҳорати эвазига ҳисобни тенглаш ... Батафсил »

Бўлимлар: МДХ футболи | Ўкилди: 1125 | Сана: 24.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Янги мавсум олдидан “Бунёдкор”нинг айрим футболчилари ўз рақамларини ўзгартиришди. Жумладан Ривалдо, Кападзе, Ҳайдаров сингари футболчилар энди ўзларининг севимли рақамларида ўйнашади.

Хабарингиз бор, бразилиялик футбол юлдузи Ривалдо “Бунёдкор”га келгунга қадар тўп сурган клубларида асосан “10” рақамда ўйнаган эди. Бразилиялик футболчи “қалдирғочлар” сафига қўшилган пайтда эса унинг севимли рақами ОФКга берилган “заявка”да Улуғбек Бақоев номига кўрсатилганлиги боис, унга “10” рақамни олиб беришни сира ҳам иложи йўқ эди. Шу боисдан ҳам Ривалдо “Бунёдкор”да фаолиятини “6” рақамда бошлашга қарор қилганди. Мана орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан, янги мавсум олдидан Ривалдо яна ўзининг севимли рақамига эга бўлди. Энди у “Бунёдкор” сафида “10” рақамли футболкада ҳаракат қилади. Бунгача “10” рақамни эгаси бўлиб келган Бақоев эса Пономарёв кетгач бўшаб қолган “11” рақамда ўйнайдиган бўлди.

Эсингизда бўлса, ўтган мавсум олдидан Тимур Ка ... Батафсил »

Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 910 | Сана: 24.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

“Бунёдкор”нинг эндиликда собиқ бош мураббийига айланган бразилиялик Зиконинг мактубини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Мен билан яқин инсонлар яхши билишадики, мен эски мода тарафдориман. Бир сўзли, мард инсонларни ҳурмат қиламан. Шартнома имзолаш ҳамда бирон лойиҳани маъқуллаш мен учун жуда муҳим. Бошлаган ишимни тугалламасдан туриб, уни ташлаб кетиш, шартномани бузиш каби жиҳатларни ёмон кўраман. Мен Россияга Ўзбекистондан келдим, шу боисдан ҳам Москвага кўчиб ўтиш жараёнимни тушунтириб беришни ҳамда мени яхши қабул қилиб, доимо ҳурмат кўрсатиб келган “Бунёдкор” клубига ўз миннатдорчилигимни изҳор этишни ўз бурчим деб билдим.

Бир пайтлар “Фенербахче” клубини тарк этганимда, менинг қалбимда Европада кейинчалик ҳам ишлаш ҳохиши қолиб кетганди. Бу ҳамиша мен учун устувор масала бўлиб келган. Шунинг учун ҳам мен Рио-д ... Батафсил »
Бўлимлар: МДХ футболи | Ўкилди: 1043 | Сана: 24.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Copyright MyCorp © 2025