Якшанба, 20.07.2025, 09:01
Приветствую Вас Гость | RSS
uzbfootball.ucoz.ru
Меню сайта
Разделы новостей
Жахон футболи [32] Ўзбекистон футболи [52]
МДХ футболи [24] Осиё футболи [10]
Форма входа
Календарь новостей
«  Январ 2009  »
Ду Се Чр Пш Жу Шн Як
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Поиск
Друзья сайта
Мини-чат
200
Наш опрос
Sizning sevimli klubingiz?
Барча жавоблар: 217
Статистика

Барча онлайндагилар: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчилар: 0
Главная » 2009 » Январ » 15

"Манчестер Сити" клуби раҳбарияти бразилиялик ярим ҳимоячи Какани сотиб олиш ғоясидан воз кечган. Кечаги матбуотда улар Кака учун "Милан" га 100 миллион фунт беришга тайёр эканлиги айтилган эди. Пайшанба куни ҳам музокаралар давом эттирилиши кутилганди, бироқ, клубнинг араб инвесторлари бошқа футболчиларга эътибор қаратишни лозим топишди.

"Битим амалга ошмади, биз таклифимизни қайтариб олдик. Бугунги кунда клуб шартнома имзолашга яқин турган бошқа футболчилар билан музокаралар олиб бормоқда. "Манчестер Сити" яқинда янги футболчисини тақдим этади, унинг исми Кака эмас ва у бошқа лигада тўп суради", - дея хабар беради клуб раҳбарига тегишли бўлган Abu Dhabi United Groupдаги манбаларга таянган ҳолда Arabian Business газетаси.

 
... Батафсил »
Бўлимлар: Жахон футболи | Ўкилди: 915 | Сана: 15.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (1)

17 январь, шанба кунидан бошлаб Москвадаги «Олимпийский» ва «Динамо» спорт манежларида футбол бўйича “МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари ҳамдўстлиги чемпионлари кубоги” мусобақасига старт берилади. “Пахтакор” ушбу мусобақада иштирок этиш учун эртага эрталаб йўлга отланмоқди. Уларни ўз бағрига олган самолёт Москва вақти билан соат 9:25 да “Домодедова” аэропортига қўнади. Виктор Жалилов шогирдлари шу куннинг ўзида соат 14.00 да “Олимпийский” спорт манежида машғулот ўтказишади. “Пахтакор” жамоасини кутиб олиш учун Москвада истиқомат қилаётган ютдошларимизни таклиф қиламиз.

Шанба куни эса пахтакорчилар мусобақадаUB илк учрашувларини Россия чемпиони “Рубин”га қарши ўтказишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21.00 да бошланади. Мазкур учрашув олдидан мусобақанинг очилиш маросими ўтказилади. Унда ФИФА ва УЕФА президенти Зепп Блаттер ва Мишель Платинилар иштирок этишади.

... Батафсил »
Бўлимлар: МДХ футболи | Ўкилди: 851 | Сана: 15.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Россия чемпиони Қозоннинг "Рубин" клуби раҳбарияти Москвада ўтадиган МДҲ кубоги мусобақалари борасидаги позициясига ўзгартириш киритди. Илгарироқ, қозонликлар мазкур турнирда жамоанинг ёшлар таркиби иштирок этиши ҳақида маълум қилганди. Бироқ, "Чемпионат.ру"нинг хабарига кўра, куни кеча Россия Футбол Иттифоқи президенти Виталий Мутко

“Рубин” мураббийлар штаби билан жиддий суҳбат ўтказган. Суҳбат якунига кўра Россия чемпионлари Ҳамдўстлик турнирига асосий таркибнинг бир неча футболчиларини юборишга рози бўлган.

Демак,“Пахтакор” 17 январь куни “Рубин”нинг ёшлар таркибига эмас, балки, кучли таркибига қарши майдонга тушиши мумкин.

 
 
Манба:www.uzbfootball.ucoz.ru
Бўлимлар: МДХ футболи | Ўкилди: 695 | Сана: 15.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Тошкентнинг Бунёдкор клуби собиқ спорт директори Азамат Абдураимов Зиконинг жамоадан кетиш сабаблари ҳақида Россия матбуотига интервью берган.

- Зико буюк футболчи бунга гап йўқ. Мураббий сифатида эса унчалик кучли эмас. У бизда ишлаган пайтда бирорта ўйин таҳлили қарийб қилинмади, рақибларни ўрганиш борасида баҳслар бўлмади, назарий дмашғулотлар ҳам деярли қилинмади. Менда шундай таассурорт қолдики, у ё бу ерда ишлашни истамаган ҳолда мавсумни якунлади, ёки унинг услуби шундай. Кўпчилик бразилиялик мураббийларнинг иш услубини шундай дейишади, яъни, яхши ижрочиларни топиб уларни майдонга қўйишади, ўзлари масалани ҳал қилади. Зикода жамоа билан қаттиқ ишлаш, янгиликларни клубга жорий этиш каби хислатларни кўрмадим, дейди Азамат Абдураимов.
 
- ЦСКА уни ... Батафсил »
Бўлимлар: МДХ футболи | Ўкилди: 920 | Сана: 15.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Бундан бир неча дақиқа илгари Ўзбекистон профессионал лигаси Ўзбекистон кубоги ва Олий лига мусобақалари учун қуръа ташлаш маросимини ўтказди. Режага кўра Олий лига учрашувлари 1 март куни ўтказилса, 2-тур учрашувлари 7 март куни бўлиб ўтади. Чемпионатнинг бундай эрта бошланишига сабаб, 10-11 ва 16-17 март кунлари ОЧЛ ва ОФК кубогида иштирок этадиган жамоаларимиз учун ўйин амалиётини шакллантиришдир. 3 та жамоамиз қитъа миқёсидаги мусобақаларни иштирок этаётган пайтда эса клублар Ўзбекистон кубоги учрашувларига киришадилар.

Олий лига 1-тур учрашувларига назар ташлайдиган бўлсак, бирорта учрашувга “марказий ўйин” мақомини бериш қийин. 2-турда “Пахтакор” “Андижон” меҳмони бўлса, 3-турда “Бунёдкор” “Нефтчи” меҳмони бўлади. “Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоалари ўзаро 11-турда тўқнаш келадилар. Биринчи давра тўлиқ жадвали қуйидаг ... Батафсил »

Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 1290 | Сана: 15.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Қатарда бўлиб ўтаётган дўстлик турнирида қатнашаётган U-20 ёшлар терма жамоамиз (Ҳайрон бўлманг, 2009 йилдан улар шундай аталишади энди) ўз гуруҳидаги уч учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, ярим финалга гуруҳ ғолиби сифатида йўл олди.

Сўнгги учрашувда мезбонлар - Қатарнинг U-23 терма жамоаси таслим қилинди. 6 сентябрь куни миллий терма жамоамиз Қатарга 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб келишган эди. Ёшларимиз эса ютиш қандай бўлиши кераклигини кўрсатиб беришди.

Эслатиб ўтамиз, бу ўйингача ёшларимиз Беларусь (1:0) ва Малайзия (4:2) ни мағлубиятга учратишган эди.

ҚАТАР - ЎЗБЕКИСТОН 0:3 (0:1)

Голлар: Шуҳрат Муҳаммадиев (39’), Кенжа Тўраев (60’), Достон Абдураҳмонов (76’).

Огоҳлант ... Батафсил »

Бўлимлар: Ўзбекистон футболи | Ўкилди: 701 | Сана: 15.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0 | Фикрлар (0)

Copyright MyCorp © 2025