Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-мағулот йиғинида бўлиб турган Миржалол Қосимов мураббийлигидаги миллий терма жамоамиз бугун УЕФА кубоги ва суперкубогининг амалдаги соҳиби Санкт-Петербургнинг «Зенит» клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Деярли бир маромда бошланган учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ миллий терма жамоамиз тезкор гол киритиб, ўйинни назорат қилишда ташаббусга эаг бўлдилар. Ўнг қанотдан ёриб кирган Элдор Магдиев Камил Чонтофальски билан яккама-якка чиқиб кетиб, ҳисобни очди — 1:0.
Гол ўьказиб юборган питерликлар ўйинда катта куч билан ҳужумга ташланишди. Бироқ, тажрибали дарвозабонимиз Игнатий Нестеровнинг маҳорти уларнинг ниятларини чиппакка чиқариб турди.
51-дақиқада питерликлар айнан Нестеровнинг маҳорати эвазига ҳисобни тенглаштириш учун 99 фоизлик имкониятни қўлдан чиқаришди. Павел Погребнякни юқори чап бурчакка йўналтирган зарбасини Игнатий қайтара олди.
Шундан сўнг тўп даврозамизда бир марта киритилди, бироқ қанот ҳаками Ким Дон Жин офсайд ҳолатида бўлганлиги учун голни инобатга олмади.
МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари чемпионлари кубогида бўлганидек, Магдиев ўзининг мазмунли ўйини билан кишиларда чуқур тассурот қолдирди.
ЎЗБЕКИСТОН - «ЗЕНИТ» 1:0 (1:0)
Гол: Элдор Магдиев (7’)
Огоҳлантириш: Анзур Исмоилов (88’)
ЎЗБЕКИСТОН М.Т.Ж.: Игнатий Нестеров, Анвар Ғофуров, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Саҳоб Жўраев, Элдор Магдиев, Одил Аҳмедов, Тимур Кападзе, Жасур Ҳасанов, Сервер Жепаров, Фарҳод Тожиев
«ЗЕНИТ»: Чонтофальски, Анюков, Крижанац, Губочан, Ширл, (Ким Дон Жин, 46’), Денисов, Тимощук (Файзулин, 46’), Зырянов, Семшов, Данни, Погребняк
|