Милан"нинг англиялик ярим ҳимоячиси Дэвид Бекхэм 11 январь куни "Рома"га қарши А серия учрашувида янги жамоасида расмий дебют қилиши мумкин.
Бекхэмнинг "Сан-Сиро"даги расмий учрашувлардаги дебюти 17 январь оқшомида, Италия А сериясининг "Фиорентина"га қарши учрашувида рўй бериши мумкин.
Ҳозирдан бирон-бир аниқ фикр билдириш мушкул. Лекин шуни катта ишонч билан айтиш мумкинки, "Милан"нинг февраль ва март ойларига белгиланган кўргазмали учрашувларида Бекхэм энг асосий "экспонат" вазифасини ўтаб беради.
Кўргазмали учрашувлардан дастлабкиси 4 февралга, Шотландияда "Глазго Рейнжерс"га қарши режалаштирилган. 4 март кунги учрашувни Саудия Арабистонида ўтказиш эҳтимоли катта.
Агар "Милан"нинг зиқ тақвимида яна бирор бўш кун чиқиб қолса, учинчи кўргазмали учрашув ўтказиш режаси ҳам йўқ эмас. Бекхэм иштирокидаги учинчи баҳс Ўзбекистон ёки Озарбайжонда ўтказилиши мумкин, дея хабар бермоқда sportbox.ru.