Ўзбекистонда бошланажак янги футбол мавсумидан клубларда легионерлар сони 5тагача деб лимит қўйилган. Миллий чемпионатимизда тўп сурувчи чет эллик футболчилар хоҳлаган мамлакатдан бўлиши мумкин. Бу беш легионер бир вақтда битта ўйинда ҳам ҳаракат қилиши ҳуқуқига эга.
Аммо кўпчилик осиё мамлакатлари ОФК маслаҳатига биноан “3+1” қоидасига ўтмоқда. Бу борада Қатар мамлакати ҳам яқинда Саудия Арабистони ва Япония сингари мамлакатлар қатори 4та легионер билан чекланишга қарор қилди. Яъни 4та легионердан биттаси албатта осиёлик бўлиши шарт бўлиб қолди.
|