Мана хозиргина МДХ кубогининг чорак финал бахсларидан бири, “Шериф” – “Вентспилс” клублари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Бу ўйиннинг бизга ахамиятли тарафи, шу жуфтликнинг ғолиби ярим финалда мамлакатимиз шарафини химоя қилаётган “Пахтакор” жамоасининг рақиби бўлар эди. Хар икки клуб аслида “Пахтакор”га бегона эмас. 2007-йили ярим финал ва финал бахсларида вакилларимиз булар билан бахслашишган, икала ўйинда хам “пахтакорчилар” ғалаба қозонганлар.
Ўйин хақида тўхталадиган бўлсак, учрашувнинг асосий вақтида икки жамоада қулай имкониятлар бўлди. Лекин бу вазиятлардан улар фойдалана олмадилар. Кейинчалик хакам иккала клуб аъзоларини хам пеналтилар сериясига таклиф қилди. Омад лотореясида эса “ютуқли чипта” Молдова вакилига кулиб боқди. Натижа 5:4, “Шериф” ярим финалда.
|