“Милан”нинг ва Бразилия терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Кака “Манчестер Сити”га ўтмайди. Эслатиб ўтамиз, “шаҳарликлар”нинг араб хўжайинлари Кака учун 100 миллион фунтдан ортиқ маблағни таклиф қилишаётган эди. Бу эса жаҳон трансфер оламида 2001 йили “Реал” Зиданни “Юве”дан сотиб олганда ўрнатилган рекорднинг янгиланишидир.
Клуб президенти Сильвио Берусконинг сўзларига кўра, Какага “Манчестер Сити” таклифларини кўриб чиқиш имконияти берилган эди, бироқ футболчи “Милан”да қолишга қарор қилди.
|