МДХ кубоги гурух босқичининг 2-тур учрашувида Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Арманистон чемпиони “Арарат” клубига қарши бахс олиб борди. Биринчи бўлиб тошкентликлар тўп киритдилар 1:0. Кейинчалик арманлар хисобни тенглаштирдилар 1:1. Биринчи тайм эса 3:1 хисобидаги Ўзбекистон вице-чемпионининг ғалабаси билан якунланди. Иккинчи таймнинг 57-дақиқасида Тошкентликлар хисобни йириклаштирдилар 4:1. Кейин эса хисоб бошқа ўзгармади. 20-январ куни пахтакорчилар “Актобе”га қарши бахсда майдонга тушадилар.