Ёшлар терма жамоамиз ўзининг “Дўстлик” кубогидаги юришини давом эттирмоқда. Бугун ёш футболчиларимиз ушбу турнирнинг ярим финалида Япония ёшлар терма жамоасига қарши бахс ўтказдилар.
Биринчи таймда футболчилар бир-бирларидан озроқ чўчиб ўйнадилар. Аммо тезда вакилларимиз ўйин тизгинини ўз қўлларига олишга мувофақ бўлдилар. Бир марта Фозил Мусаев японларнинг дарвозабонини “имтихон”дан ўтказиб кўрмоқчи бўлди. Япониялик дарвозабон эса “имтихон”ни салбий бахога топширди. Футболчимизнинг тепган тўпи рақиб дарвозасидан жой олди 1:0. Биринчи бўлим Ўзбекистонлик футболчиларнинг кичик хисобдаги ғалабаси билан якунланди.
Иккинчи таймда хам юртдошларимиз тез-тез хужум уюштирдилар. Қарши хужумдан унумли фойдаланган японлар Дониёр Усмонов қўриқлаётган даврозани ишғол килдилар 1:1. Лекин японияликлар бу голни “бекор” киритган эканлар. Чунки ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишни хуш кўрмайдиган Убайдуллаев шогирдлари бирин-кетин рақибни довдиратишиб икки тўп киритдилар. Дастлаб сардоримиз Шерзод Каримов бизни яна бир бор хисобда олдинга олиб чиқди. Достон Абдурахмонов киритган учинчи гол эса ғалабамизни яна хам мустахкамлади 3:1. Японларга футболчиларимиз яна бир бор гол уриш “имкониятини” бердилар. Учинчи голимиздан кейин улар ўзларининг 2-голларини киритдилар 3:2. Шу хисоб билан ўйин якунланди. Эндилкда футболчиларимиз 20-январ куни финалда Сурия ёшларига қарши бахс олиб борадилар.
ЎЗБЕКИСТОН Ё.Т.Ж. 3:2 ЯПОНИЯ Ё.Т.Ж.
Голлар: Мусаев, 1:0, Такефуми, 1:1, Каримов, 2:1, Абдурахмонов, 3:1, Хироши, 3:2
Ўзбекистон: Усмонов, Мусаев, Ирматов, Мамадалиев, Каримов, Тўраев, (Шихов) Холмуродов, Мухаммадиев, (Отабоев) Хасанов, Тўхтахўжаев, Абдурахмонов.
|