МДХ кубогининг 2007-йилги ғолиби ва 2008-йилги финалчиси Тошкентнинг “Пахтакор” клуби бугун мана шу турнирнинг бу йилги дастлабки учрашувини ўтказди. Футболчиларимиз Россиянинг амалдаги чемпиони Қозонниг “Рубин” клуби аъзолари билан бахс юритдилар. Шуни хам таъкидлаш жоизки, Россия чемпионлари ўзларининг кучли таркиблари билан майдонда харакат қилдилар.
Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан бошлаб хамюртларимиз ташаббусни ўз томнларига ола бошладилар. 16-дақиқада тиниб-тинчимас Александр Гейнрих ўзининг алдамчи харакатлари билан рақиб дарвозасини ишғол этди 1:0. Киритилган голдан кейин хам пахтакорчилар асло хужумларини тўхтатмадилар. Уларнинг кетма-кет уюштирган хавфли вазиятларига озгина аниқлик етишмади.
Иккинчи бўлимда эса Қозонликлар ўзларига кела бошлаганларини исботладилар. 54-дақиқада рақиб хужумчиси бу нарсани гол билан исботлади 1:1. Кейинчалик иккала жамоа хам гол уришга харчанд уринмасин, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.
Шундай қилиб “Пахтакор” дастлабки ўйинини дуранг натижа билан якунлади. Улар 2-турда эртага Арманистон чемпиони “Арарат” клуби билан бахс юритадилар.
Барча учрашувлар натижалари қуйидагича:
«Рубин» - «Пахтакор» 1:1 (0:1)
Голлар: Гейнрих, 13 (0:1). Кабзе, 51 (1:1).
«Рубин»: Ревишвили, Томас, Салуквадзе, Коленко (Дядюн, 72), Нобоа (Котляров, 83), Баляйкин (Афонин, 61), Нестеренко, Галиулин, Яркин (Портнягин, 67), Мищенко (Куликов, 46), Кабзе.
«Пахтакор»: Нестеров, Младинович, Аликулов (Рискулаев, 74), Маркович (Ихкруоме, 82), Гейнрих, Мулладжанов (Абдуллаев, 81), Магдеев, Николич (Байрамов, 67), Исмаилов, Ахмедов, Андреев.
Огоҳлантиришлар: Исмаилов, 25. Мищенко, 35. Маркович, 61. Афонин, 83. Кабзе, 88.
Бош ҳакам: В. Алиев (Азербайджан), С. Пантелеев, Н. Богач (оба - Россия).
17 января. СК «Олимпийский». 3500 томошабин.
“Арарат” 1:3 “Актобе”
Россия ё.т.ж. 0:0 Ашхобод
МТЗ-Рипо 0:2 Экранас
Шахтёр 0:4 Шериф
Левадия 1:1 Регар Тад-АЗ
Вентспилс 3:1 Интер Т
Дордой Динамо 0:0 Интер Б
Манба: www.uzbfootball.ucoz.ru
|