Ҳабарингиз бор, бугун «МДҲ ва Болтиқ бўйи мамлакатлари чемпионлари Кубоги» мусобақасига старт берилади.
Ушбу турнирда юртимиз шарафини Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ҳимоя қилади.
Бугун “Пахтакор” клуби ўтган йилги россия чемпиони қозоннинг “Рубин” клубига қарши кураш олиб боради. Учрашув тошкент вақти билан соат 21:00да старт олади. Ушбу учрашувни Ўзбекистон миллий телерадио компанияси “Спорт” телеканали эртага (18-Январ) куни соат 19:30да сизнинг эътиборингизга ҳавола қилишни режалаштиришган.
|