Якшанба, 27.07.2025, 00:24
Приветствую Вас Гость | RSS
uzbfootball.ucoz.ru
Меню сайта
Разделы новостей
Жахон футболи [32] Ўзбекистон футболи [52]
МДХ футболи [24] Осиё футболи [10]
Форма входа
Календарь новостей
«  Январ 2009  »
Ду Се Чр Пш Жу Шн Як
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Поиск
Друзья сайта
Мини-чат
200
Наш опрос
Sizning sevimli klubingiz?
Барча жавоблар: 217
Статистика

Барча онлайндагилар: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчилар: 0
Главная » 2009 » Январ » 17 » ҚОСИМОВ: “21-ЯНВАР КУНИ БААга ЖЎНАБ КЕТАМИЗ"
ҚОСИМОВ: “21-ЯНВАР КУНИ БААга ЖЎНАБ КЕТАМИЗ"
11:17
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳам мамлакат ёшлар терма жамоаси билан Қатар пойтахти Доха шаҳрига бирга учганидан хабарингиз бор. Мақсад, биринчи навбатда бош жамоага номзод бўлган ёшларнинг ўйинини “Дўстлик” турнири давомида кузатиш эди. Режага кўра, Қосимов гуруҳ баҳслари якунлангач, 16 январ куни ортга қайтди ва у ЎФФ матбуот хизматига сафар таассуротлари билан қисқача ўртоқлашди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг гуруҳдаги барча уч ўйинини кузатдим. Аҳмад Убайдуллаев шогирдлари менда илиқ таассурот қолдиришди. Тўғри, таътилдан кейин ҳали ҳамма футболчилар оптимал формага кириб улгармаганлар. Лекин шунга қарамай, жамоа анча интизомли ва иродали ўйин намойиш қилишди. Шунингдек, ярим финалдаги рақиб – Япония ёшлар терма жамоасининг Сурия билан бўлган учрашувини ҳам стадионда ўтириб томоша қилдим. Ўйин кескин курашларга бой бўлди, ҳар иккала жамоа ғалабага астойдил ҳаракат қилди. Аммо жисмоний жиҳатдан кучли ва гавдали бўлган араб футболчилари якунда ютуққа эришишди”, - дея ўз фикрларини бошлади Қосимов.  

Миллий терма жамоага номзод бўлган футболчилар ҳозирда ёшларнинг асосий фигуралари эканлигини шундоққина сезилиб турибди. Айниқса, Малайзияга қарши кечган 2-тур учрашувида бу нарса яққол кўзга ташланди. Фозил Мусаев, Шерзод Каримов ва Кенжа Тўраев майдонга тушгач, жамоа ўйинида бурилиш ясалди. Хабарингиз бор, Мусаев, Каримов ва Тўхтаҳўжаев каби ёшларимиз миллий терма жамоа кўригига жалб қилинишган. Энди улар сафига яна бир ёш иқтидорли ярим ҳимоячи Суннат Мамадалиевни ҳам қўшишга қарор қилдик. Амирликларда бўладиган йиғинда ёшлар терма жамоасидан шу 4 ўйинчини синовдан ўтказамиз”, - деган жавобни билдирди терма жамоа устози.

Миллий терма жамоанинг режалари хусусида гапирадиган бўлсам, 18 январ куни Тошкентда барча футболчилар тўпланишади ва 21 январда БАА га жўнаб кетамиз. У ерда 28 январ куни БАА га қарши ўйиндан ташқари, яна учта ўртоқлик учрашувини ҳам режалаштирганмиз. Аммо ҳали ҳаммаси 100 фоизга хал бўлмади. Яъни, ўқув-машғулот йиғинлари чоғида режага айрим ўзгаришлар киритилиши мумкин. Буни ўша ерга боргач кўрамиз. Ҳозирча ҳамма ишларимиз режа бўйича давом этмоқда”, - унинг сўнгги гаплари ҳозирча шундай кўриниш олди.
 
 
 
 
 
Манба: www.the-uff.com
Категория: Ўзбекистон футболи | Просмотров: 869 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025