"Милан" ярим ҳимочсиси Кларенс Зеедорф "Манчестер Сити" клуби томонидан жамоадоши Кака учун таклиф қилинаётган пул уни жамоада қолмайлигига сабаб бўлиши мумкинлигини айтиб ўтган. У жамоани тарк этади, дея хабар беради La Gazzetta dello Sport.
- "Манчестер Сити"нинг Кака учун таклиф қилган суммаси жуда катта. Менимча, Манчестерликлар бутун футбол оламига янги супер клуб пайдо бўлаётганини исботламоқчи", - дейди Кларенс Зеедорф. - "Албатта, бу таклифни рад этиш жуда қийин. Лекин, Кака бунга қандай қарайди, буни билмадим. У ҳали ёш ва "Милан" сафида узоқ йиллар ўйнаши мумкин. Энди бразилиялик пухта ўйлаб кўриб қатъий қарор қабул қилиши керак", дейди Кларенс Зеедорф.
Эслатиб ўтамиз, Каканинг трансфер нархи 100 миллион фунт стерлинг сифатида баҳоланмоқда.
|