24 январь куни Андрей Аршавин Ўзбекистон миллий термасига қарши учрашувда майдонга тушмаслиги мумкин. «Зенит» клуби ҳужумчиси Андрей Аршавин жамоа билан БААга йиғинга боришдан бош тортди, дея хабар беради Россиянинг «Советский спорт» газетаси.
Нашрнинг хабар беришича, Аршавин жамоа устози Дик Адвокатга қўнғироқ қилиб агарда «Зенит» раҳбарияти уни хориж жамоаларига қўйиб юборишга рухсат берган тақдирдагина жамоа билан Дубайга боришга рози бўлишини айтиб ўтган. У ўзининг “Арсенал”га ўтиш хохиши борлигини яшириб ўтирмаган.
Эслатиб ўтамиз, 24 январ куни Зенит Дубайда Ўзбекистон термаси билан ўртоқлик учрашув ўтказишга келишиб олди.
Манба: www.euro-futbol.uz
|