Душанба, 21.07.2025, 14:52
Приветствую Вас Гость | RSS
uzbfootball.ucoz.ru
Меню сайта
Разделы новостей
Жахон футболи [32] Ўзбекистон футболи [52]
МДХ футболи [24] Осиё футболи [10]
Форма входа
Календарь новостей
«  Январ 2009  »
Ду Се Чр Пш Жу Шн Як
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Поиск
Друзья сайта
Мини-чат
200
Наш опрос
Sizning sevimli klubingiz?
Барча жавоблар: 217
Статистика

Барча онлайндагилар: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчилар: 0
Главная » 2009 » Январ » 12 » «НЕФТЧИ» ОФК КУБОГИДА!
«НЕФТЧИ» ОФК КУБОГИДА!
20:22
ОФК ўзбек футбол мухлисларини қувонтирган яна бир хушхабарни тарқатди. Бундан бир ярим ой илгари, аниқроғи 25 ноябрь куни Про-лиганинг қарори билан қитъанинг клублар миқёсида мусобақаларида Ўзбекистондан фақат 2 та жамоа (иккаласи ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичидан) иштирок этиши маълум қилинганди. Албатта, бундан ўзбекистонлик мухлисларнинг кўнгли тўлган бўлса-да (2 та ўрин билан 0,25 та ўринни фарқи бор-да!), жуда кўпчиликда, қанийди “Нефтчи” ҳам ОФК кубогида иштирок этса, деган фикр уйғонганди ва бу умид шу кунгача яшаб келаётганди. Сўнгги 2-3 кунда шунга ўхшаш миш-мишлар пайдо бўлиб қолган бўлса-да, бу тахмин ҳали ўз тасдиғини топмаганди. Бугун тонгдан эса конфедерациямиз ОФК кубоги иштирокчиларини маълум қилиб, кетидан қуръа натижаларини ҳам эълон қилиб қўя қолди.

Демак, бугун эълон қилинган рўйхатда 29 та клуб номи келтирилган ва уларнинг барчаси мусобақани гуруҳ босқичидан бошлайди. Қолган 3 та ўринни эса ОЧЛ учун саралаш баҳсларидан ўта олмаган 3 та клуб тўлдиради. Демак, ОЧЛ ва ОФК кубоги учун саралаш босқичи ягона ҳисобланади.

Қуръа натижасига кўра, Юрий Саркисян шогирдлари “А” гуруҳидан ўрин эгаллашди. “Нефтчи”нинг рақиблари бироз жиддий, бироқ гуруҳдан 2 та жамоа кейинги босқичга йўл олишини инобатга олсак, гуруҳдан бемалол чиқса бўлади. Ливаннинг “Ал Аҳад”, Баҳрайннинг “Бусайтин” ва Яманнинг “Ал Тилол” клублари Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби билан бир гуруҳда кураш олиб боришади.

Шунингдек, 1/8 финал босқичига ҳам қуръа ташланди. Қуръа натижалари билан танишинг:

“А” ГУРУҲИ
1. АЛ АҲАД (Ливан)
2. БУСАЙТИН (Баҳрайн)
3. АЛ ТИЛОЛ (Яман)
4. НЕФТЧИ (Ўзбекистон)

“B” ГУРУҲИ
1. АЛ ЗАВРА (Ироқ) 2. САФА (Ливан) 3. АЛ СУВАЙҚ (Оман) 4. АЛ ҲИЛОЛ (Яман)

“C” ГУРУҲИ
1. АЛ АРАБИ (Кувайт)
2. АРБИЛ (Ироқ)
3. АЛ МАБАРРА (Ливан)
4. АЛ ОРУБА (Оман)

“D” ГУРУҲИ
1. АЛ КАРАМА (Сирия)
2. СК КУВАЙТ
3. АЛ ВИҲДАТ (Иордания)
4. МОХУН БАГАН (Индия)

“E” ГУРУҲИ
1. МУҲАРРАҚ (Баҳрайн)
2. АЛ МАЖД (Сурия)
3. Плей-офф – Ғарб
4. АЛ ФАЙСАЛИ (Иордания)

“F” ГУРУҲИ
1. САУТ ЧАЙНА (Гонконг)
2. ВБ (Мальдив ороллари)
3. ЖОХОР (Малайзия)
4. Плей-офф – Восток 2

“G” ГУРУҲИ
1. ХАНОЙ ACB (Вьетнам)
2. ИСТЕРН АТЛЕТИК (Гонконг)
3. ЧОНБУРИ (Таиланд)
4. КЕДАҲ (Малайзия)

“H” ГУРУҲИ
1. ВАЛЕНСИЯ (Мальдив ороллари)
2. БИН ДУОНГ (Вьетнам)
3. ХОУМ ЮНАЙТЕД (Сингапур)
4. Плей-офф – Шарқ 1

САРАЛАШ БОСҚИЧИ ИШТИРОКЧИЛАРИ:
Ғарб минтақаси (Саралаш-1): Демпо (Ҳиндистон) - Ал-Шаржа (БАА)
Шарқ минтақаси (Саралаш-2): "Провинциал Электрисити" (Таиланд)/"Армд Форсиз" (Сингапур) - "ПСМС Медан" (Индонезия)

1/8 финал:
“А” гуруҳи ғолиби – “D” гуруҳида 2-ўрин
“В” гуруҳи ғолиби – “C” гуруҳида 2-ўрин
“С” гуруҳи ғолиби – “B” гуруҳида 2-ўрин
“D” гуруҳи ғолиби – “E” гуруҳида 2-ўрин
“Е” гуруҳи ғолиби – “A” гуруҳида 2-ўрин
“F” гуруҳи ғолиби – “H” гуруҳида 2-ўрин
“G” гуруҳи ғолиби – “F” гуруҳида 2-ўрин
“H” гуруҳи ғолиби – “G” гуруҳида 2-ўрин

Манба: www.the-afc.com

Категория: Ўзбекистон футболи | Просмотров: 1110 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 1
1 fan_ortoped  
0
молодцы! ребята надо показать арабам узбекский характер

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025