Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Луис Фелипе Сколари Англия чемпионати 21-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Биз ҳали ҳам МЮ, «Ливерпуль» ва «Арсенал»ни мағлуб этганимиз йўқ. Бунга нималар сабаб бўлаётгани ҳақида айтиб ўтганман - биз голли вазиятлардан унумли фойдалана олмаяпмиз», - деди «Челси» устози.
«Биз МЮни мағлуб этишимиз керак, чунки улар биздан атиги тўрт очкога қолишяпти ва захирада иккита учрашувлари бор. Бизнинг атиги 18 та учрашувимиз қолди ва МЮдек асосий рақибга уч очко бериб юборадиган бўлсак, бундан яхшилик кутиб бўлмайди», - деди Сколари.
«МЮни мағлуб этиш вақти келди. Лекин бизнинг энг асосий мақсадимиз - мавсумни биринчи ўринда якунлаш», - деди бразилиялик мутахассис.
«Агар мен Хитойдаги дўстларимга қўнғироқ қилсам, улар ўйинни кўришларини айтишади. Бразилия, Кароея ва Қатарда ушбу ўйин қачон бўлишини билишга интилишади. Ҳамма ушбу учрашувни кўришни хоҳлайди. Бу гап қанчалик тўғри ёки нотўғрилигини билмадим, лекин менга маълум қилишларига Ер шарининг ярим аҳолиси МЮ - «Челси» учрашувини кутаётган экан», - деди «Челси» бош мураббийи.
«Агар менга «Ливерпуль», «Арсенал» ва МЮга қарши баҳсларда мағлубиятга учрайсиз, лекин якунда чемпион бўласиз, деган таклиф билан чиқишганида рози бўлардим», - дея қўшимча қилди Луис Фелипе Сколари.

Манба: www.championat.ru