Англия премьер-лигаси пешқадами «Ливерпуль» «Сток Сити» меҳмони бўлди ва рақиб дарвозасига йўл топа олмади.
«Ливерпуль» якшанба куни МЮ - «Челси» учрашуви бўлиб ўтиши ва таъқибчилари очко йўқотишини билгани ҳолда, ушбу имкониятдан унумли фойдалана олмади. Қайд этиб ўтиш жоиз, учрашувда асосан мезбонлар устунлик қилишди, аммо яратилган имкониятлардан фойдалана билишмади.
Эътиборга молик учрашувлардан бири Лондонда бўлиб ўтди. Премьер-лигада бешинчи ўринни эгаллаб турган «Арсенал» «Эмирейтс»да «Болтон»ни қабул қилди. Арсен Венгер шогирдлари учун осон кечмаган учрашув тақдирини Бендтнер томонидан киритилган биргина гол ҳал қилди.
Аввалги икки турда рақибларнинг автоголлари ҳисобига ғалаба қозонган «Астон Вилла» ушбу турда ҳам ажойиб анъанасини сақлаб қолди. «Вест Бромвич»га қарши учрашувда ҳисобни биринчи бўлиб «виллачи» Дэйвис очди, сўнг биринчи бўлим якунига саноқли дақиқалар қолганида «Бромвич» дарвозабони Карсон ўз дарвозага гол уриб қўйди. Якунда ушбу гол «Астон Вилла» учун ғалаба тўпига айланди. Чунки, 49-дақиқада «Вест Бромвич» вакили Моррисоннинг голидан кейин «Вилла Парк»га йиғилган ишқибозлар бошқа гол кўришмади.
Англия Премьер-лигаси, 21-тур.
10 январь, шанба
«Сток Сити» - «Ливерпуль» 0:0
«Арсенал» - «Болтон» 1:0 (0:0)
Гол: Бендтнер (84’).
«Астон Вилла» - «Вест Бромвич» 2:1 (1:0)
Голлар: Дэйвис (18’), Карсон (41’-автогол) - Моррисон (49’).
«Эвертон» - «Халл Сити» 2:0 (2:0)
Голлар: Феллиани (18’), Артета (45’).
«Ньюкасл» - «Вест Хэм» 2:2 (1:1)
Голлар: Оуэн (19’), Керролл (78’) - Беллами (39’), Коул (55’).
«Мидлсбро» - «Сандерленд» 1:1 (1:0)
Голлар: Алвес (45’) - Жонс (82’).
11 январь, якшанба
"Уиган" - "Тоттенхэм"
"Манчестер Юнайтед" - "Челси"
"Портсмут" - "Манчестер Сити", "Фулхэм" - "Блэкберн" учрашувлари майдон музлаб қолгани учун бошқа кунга қолдирилган.
Манба: www.uff.uz