«Сан-Сиро»да «Кальяри»ни қабул қилган Моуриньо шогирдлари биринчи бўлимда рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Ҳисоб иккинчи бўлимда очилди, лекин «Интер» томонидан эмас: Аквафресканинг голи «Кальяри»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Аммо орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас «Интер»нинг энг асосий юлдуз ўйинчиси Златан Ибрагимович ҳисобни тенглаштирди.
«Сан-Сиро»га йиғилган 45971 томошабин Мана шу икки голдан бошқа гол кўришмади 10 январь оқшомида.
Куннинг иккинчи учрашувида «Торино»ни қабул қилган «Женоа» мусобақа жадвалининг сўнгги поғоналарида бораётган рақиби устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди - 3:0.
Бугун турнинг қолган 8 учрашуви бўлиб ўтади. «Интер» билан орадаги фарқи камида 7 очко қисқарган «Ювентус» «Сиена»ни қабул қилса, тўртинчи поғонада бораётган «Фиорентина» «Лечче»ни меҳмон қилади. Турнинг марказий учрашуви эса Римда бўлиб ўтади - «Рома» - «Милан».
Италия А серияси, 18-тур
10 январ, шанба
«Интер» - «Кальяри» 1:1 (0:0)
Голлар: Ибрагимович (77’) - Аквафреска (65’).
«Интер»: Жулио Сезар, Занетти, Кордоба (Куарежма, 46’), Самуэль (Креспо, 68’), Максвелл, Фигу (Мансини, 68’), Киву, Камбьяссо, Мунтари, Крус, Ибрагимович.
«Женоа» - «Торино» 3:0 (1:0)
Голлар: Бьява (18’), Янкович (48’), Мотта (84’).
Манба: www.uff.uz