Пайшанба, 24.07.2025, 01:21
Приветствую Вас Гость | RSS
uzbfootball.ucoz.ru
Меню сайта
Разделы новостей
Жахон футболи [32] Ўзбекистон футболи [52]
МДХ футболи [24] Осиё футболи [10]
Форма входа
Календарь новостей
«  Январ 2009  »
Ду Се Чр Пш Жу Шн Як
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Поиск
Друзья сайта
Мини-чат
200
Наш опрос
Sizning sevimli klubingiz?
Барча жавоблар: 217
Статистика

Барча онлайндагилар: 1
Мехмон: 1
Фойдаланувчилар: 0
Главная » 2009 » Январ » 11 » СЕВИДОВ: «ЗИКО ПУЛНИ ЯХШИ КЎРАДИ»
СЕВИДОВ: «ЗИКО ПУЛНИ ЯХШИ КЎРАДИ»
16:32

Россиялик футбол эксперти Юрий Севидов Зиконинг Москва ЦСКАсига бош мураббий этиб тайинланишига доир ўз фикрларини билдириб ўтди.

"ЦСКАни табрикласа бўлади. Ҳозиргидек осон бўлмаган вақтда ажойиб мураббийга эга бўлди. Шуни эслатиб қўймоқчиманки, мен Зиконинг инсоний фазилатлари ҳақида тўхталмасдан, фақат масаланинг футбол билан боғлиқ жойи ҳақида сўзлаяпман", - деди Севидов.

"Аввалига яхшисидан бошлай. ЦСКА шундай мураббий таклиф қилиши керак эдики, унинг обрўси Валерий Газзаевникидан кам бўлмаслиги, шунингдек мураббийлик фаолиятида ўзини кўрсата олган бўлсин. Бу иш уддаланди - Зико футболчи сифатида буюк бразилияликлардан бири ҳисобланади ва мураббий сифатида ҳам ёмон эмас. Турк жамоасидаги фаолиятига қараб хулоса қиладиган бўлсак, у комбинацион, ҳужумкор футбол тарафдори. Худди шунақаси ЦСКАга керак эди. Менимча, жамоада ҳам россиялик, ҳам чет эллик ёш футболчилар пайдо бўлиши кутсак бўлади. Менинг билишимча, Зико ёшлар билан ишлашни маъқул кўради", - деди Юрий Севидов.

"Энди унчалик ҳам хурсанд қилмаётган томони ҳақида. Ўз фаолиятининг айни чўққисига ва топ-мураббий даражасига чиққан вақтида гигант даражадаги пуллардан бошқа бирор нарса уни Ўзбекистонда ишлашга мажбур қилганини тасаввур қила олмайман... Зико пулни яхши кўради - бу очиқ-ойдин кўриниб турибди. Яна шу нарса аниқки, у шуҳратпараст. Бу бир кўнгилсиз қоришмаки, ЦСКА "Бунёдкор"даги ҳолат такрорланишидан хавфсираши керак. У амалдаги шартномаси бўлишига қарамасдан, Ўзбекистондан кетди. Шунингдек, "Фенербахче"да ҳам унинг муаммолари бор эди", - деди россиялик футбол эксперти.

"Клуб учун иккинчи хавфли тарафи. Гинер жуда ҳам таваккал қилаяпти - Зико олдига қўйган мақсадини амалга оширишини исботлай олди. Агар ЦСКАда нимадир ўхшамай қолса, айбни ўзидан қидиришига тўғри келиб қолади", - дея қўшимча қилди Юрий Севидов.

Манба: www.championat.ru

Категория: МДХ футболи | Просмотров: 1023 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025