
Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси тўртинчи турнинг
кечиктирилган учрашувида “Насаф” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга
учратиб, мусобақа жадвалида иккинчи поғонага кўтарилиб олди.
Ўз
майдонларида ўтказилган учрашувнинг иккинчи таймида тошкентликларга
Александр Гейнрих ва Одил Аҳмедовларнинг киритган икки тўпи муҳим уч
очкони тортиқ этди.
Биринчи таймда ҳам жамоалар эътиборни
ҳужумга қаратишган бўлишсада, дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолди.
Тўғри ўйин дебютидаёқ Фарҳод Тожиев меҳмонлар дарвозасини ишғол этишга
муваффақ бўлганди. Бироқ унинг тўпни қўли билан рақиблар дарвозасига
тўғрилаб қўйганлиги ҳакамлар назаридан четда қолмади.
Иккинчи
таймнинг 63-дақиқасига келгандагина ҳисоб очилди. Майдонга тушганлигига
уч дақиқа бўлмасидан Александр Гейнрих Ғулом Ўрунов бошлаб берган
комбинацияни муваффақиятли якунлади. Орадан беш да
...
Батафсил »