Россиянинг "Зенит" клуби бош мураббийи Дик Адвокат кеча Дубайда Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувидан сўнг ўзининг фикрларини билдириб ўтди.
"Бугунги кунда бизни ўйин ҳисоби унча қизиқтирмайди, бу тушунарли ҳол деб ўйлайман. Муҳими, Ўзбекистонга қарши учрашувда бирорта футболчимиз жароҳат олмади. Биз шу йўсинда мавсумга тайёргарликни давом эттирамиз. Футболчилар 90 дақиқа давомида юқори темпни ушлаб туришига эришишимиз зарур. Биз кундан кунга футболчиларнинг юкларини оғирлаштириб, уларнинг чидамлигини ошириб бормоқдамиз. Ўзбекистонга қарши учрашув биз учун тажриба тўплашга хизмат қилди, - дейди голландиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, кеча дубайдаги йиғин давомида Ўзбекистон термаси Зенит устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона гол 7-дақиқада Элдор Магдиеев ҳисобига ёзилди.