МДХ кубогининг ярим финал, “Пахтакор” – “Шериф” учрашуви олдиндан жуда қизиқарли ўтиши тахмин қилинганди. Аслида хам шундай хам бўлди.
Мазкур бахснинг бошиданоқ футболчиларимиз Молдова клуби дарвозаси олдида хавфли вазиятлар уюштирдилар. Бу нарса эса 2-дақиқадаёқ ўз самарасини берди. “Пахтакор” аъзосининг “Шериф” жарима майдончаси томон оширган тўпини химоячи боши билан қайтармоқчи бўлиб, тўпни ўз дарвозаси тарафга буриб юборди. Бундай бўлишини кутмаган рақиб дарвозабони тўпни дарвозага киришини томоша қила олди холос 1:0. Тезкор киритилган голдан сўнг Молдова чемпионида хам имкониятлар бўлди. Лекин ўша вазиятларда Темур Жўраев яхши харакат қилди. Баъзи пайтларда рақиб хужумчиларига аниқлик етишмади. “Пахтакор” сардори Гейнрихда хам биринчи бўлимда бир неча имкониятлар бўлди. Унга хам аниқлик ва омад етишмади.
Иккинчи бўлимда эса “Шериф” футболчилари бироз яхши ўйин намойиш этдилар. 49-дақиқада бурчак тўпидан унумли фойдаланган Корнейенко мувозанатни тиклади 1:1. “Пахтакор” ярим химоячиси Дарко Марковичга ишлатилган қўполлик учун хакам Молдоваликлар дарвозаси томон пеналти белгилади. Жаримани эса Андреевга голга айлантирди 2:1. Лекин “Шериф” ўтказган голидан кейин “жонланди” ва Тошкентликлар дарвозасини 2-бор ишғол қилдилар 2:2.
Асосий вақт дуранг билан якунлангани учун Украиналик бош хакам навбатни пеналтилар сериясига берди. Афсуски бу сафар “пахтакорчиларга” омад келмади. Маркович ва Байрамовларнинг хатолари туфайли вице-чемпионимиз финал йўлланмасидан махрум бўлди 4:3. 2007-йилги финал қахрамони Темур Жўраев эса рақибнинг биргина зарбасини қайтара олди холос.
“ПАХТАКОР” 2:2 (п.б. 3:4) “ШЕРИФ”
|