Тошкентнинг Бунёдкор клуби собиқ спорт директори Азамат Абдураимов Зиконинг жамоадан кетиш сабаблари ҳақида Россия матбуотига интервью берган.
- Зико буюк футболчи бунга гап йўқ. Мураббий сифатида эса унчалик кучли эмас. У бизда ишлаган пайтда бирорта ўйин таҳлили қарийб қилинмади, рақибларни ўрганиш борасида баҳслар бўлмади, назарий дмашғулотлар ҳам деярли қилинмади. Менда шундай таассурорт қолдики, у ё бу ерда ишлашни истамаган ҳолда мавсумни якунлади, ёки унинг услуби шундай. Кўпчилик бразилиялик мураббийларнинг иш услубини шундай дейишади, яъни, яхши ижрочиларни топиб уларни майдонга қўйишади, ўзлари масалани ҳал қилади. Зикода жамоа билан қаттиқ ишлаш, янгиликларни клубга жорий этиш каби хислатларни кўрмадим, дейди Азамат Абдураимов.
- ЦСКА уни пул билан ўзига оғдирди дея олмайман, менимча, ЦСКА бу -Европага қайтиш учун яхши йўл эди, дейди Бунёдкор собиқ ходими.