Қатарда бўлиб ўтаётган дўстлик турнирида қатнашаётган U-20 ёшлар терма жамоамиз (Ҳайрон бўлманг, 2009 йилдан улар шундай аталишади энди) ўз гуруҳидаги уч учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, ярим финалга гуруҳ ғолиби сифатида йўл олди.
Сўнгги учрашувда мезбонлар - Қатарнинг U-23 терма жамоаси таслим қилинди. 6 сентябрь куни миллий терма жамоамиз Қатарга 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб келишган эди. Ёшларимиз эса ютиш қандай бўлиши кераклигини кўрсатиб беришди.
Эслатиб ўтамиз, бу ўйингача ёшларимиз Беларусь (1:0) ва Малайзия (4:2) ни мағлубиятга учратишган эди.
ҚАТАР - ЎЗБЕКИСТОН 0:3 (0:1)
Голлар: Шуҳрат Муҳаммадиев (39’), Кенжа Тўраев (60’), Достон Абдураҳмонов (76’).
Огоҳлантиришлар: Зияд Муҳаммад ал-Ҳатиб (49’) - Даурен Эшбаев (23’), Шерзодбек Каримов (31’), Дилёрбек Эрматов (46’), Санъат Шихов (50’).
Четлатиш: Даурен Эшбаев (90’).
Қатар: 22. Аҳмад Софтан Абонора. 3. Муҳаммад Салим ар-Робиий. 6. Зийаб Ҳассан Алинаби. 8. Фазл Умар Сайид. 9. Абдуллахоний Сафар (12. Абдурраҳмон Тариқ ал-Абдулла - 46’). 10. Сауд Салим ал-Али. 11. Юсуф Али ал-Муаззин (5. Аҳмад Халил Абдулла - 81’). 15. Абдулла Салим Али. 17. Зияд Муҳаммад Ал-Хатиб. 18. Сауд Хамис ал-Абдулла. 23. Ҳамад Абдулла-ад-Досарий.
Ўзбекистон: 24. Дониёржон Усмонов. 4. Фозил Мусаев. 5. Дилёрбек Эрматов. 6. Суннатилла Мамадалиев. 8. Шерзодбек Каримов (11. Алишер Азизов - 79’). 9. Кенжа Тўраев (7. Дмитрий Хутов - 71’). 10. Санъат Шихов (22. Достон Абдураҳмонов - 61’). 17. Шуҳрат Муҳаммадиев. 18. Жасур Ҳасанов. 20. Ислом Тўхтахўжаев. 23. Даурен Эшбаев.
Бош ҳакам: Аид Али (Сурия)
Қанот ҳакамлари : Аҳмад Каззоз (Сурия), Юсуф Рустом (Саудия Арабистони).
Тўртинчи ҳакам: Боско Жованевич (Сербия).
Манба: www.uff.uz
|